БМТ Украинага озиқ-овқат ёрдамини кўрсатишни бошлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Россия қуролли кучларининг мамлакатда ўтказган махсус амалиёти туфайли уйини тарк этган Украина фуқароларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш амалиёти бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Франция Украинага 1,2 млрд евро миқдорида иқтисодий ёрдам кўрсатади
Франция Президенти Эммануэл Макрон Брюсселда бўлиб ўтган Украина масаласидаги ЕИ шошилинч саммитида Киевга иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалари ҳақида маълум қилди.
Афғон коллаборационистлари ва Ғарб: ёрдамдан бепарволиккача
АҚШ Вакиллар палатаси ўтган ой Кобулдан эвакуация операциясидан сўнг АҚШда афғон қочқинларини жойлаштириш учун сарфланиладиган 6,3 миллиард доллар миқдорида шошилинч ёрдамни тасдиқлади.
БМТ Афғонистонга 1,1 млрд доллар ажратади
Афғонистон бўйича халқаро конференция қатнашчилари мамлакат аҳолисига 1,1 млрд доллардан ортиқ инсонпарварлик ёрдами ажратишга ваъда бердилар. Бу ҳақида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
АҚШ масжидлари Афғонистондан минглаб қочқинлар учун ёрдам тўпламоқда
АҚШдаги мусулмон диний, жамоат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Афғонистондан мамлакатга келган минглаб қочқинлар учун хайрия ёрдами йиғишни бошлади.
Дўха Ғазо секторини тиклаш учун $500 млн ажратади
Молиявий ёрдам Қатар амирининг топшириги бўйича ажратилади. Қатар Исроил армияси томонидан берилган зарбалар окибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклашга 500 млн доллар ажратади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Фаластин халқига ёрдам ҳақида гаприиб берди
Москва Яқин Шарқда кескинлик авж олган шароитларда Фаластин халқига тўлиқ ёрдам кўрсатишда давом этади, деб хабар берди Россия ташқи ишлар вазирлиги "РИА Новости"га.
Байден маъмурияти Фаластинга ёрдам кўрсатишни тиклайди
АҚШ аввалги президент Трампнинг маъмурияти томонидан ёпилган Фаластин дипломатик миссияиларини яна очиш ва фаластинликларга ёрдам кўрсатишни тиклаш ниятида эканлигини маълум қилди. АҚШ нинг БМТдаги элчиси вазифасини бажарувчи Ричард Миллс сешанба куни Хавфсизлик Кенгашига Вашингтон собиқ президент Доналд Трампнинг фаластинликларга нисбатан душманларча сиёсатидан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Россия Қирғизистонга нафақа ва маош тўлаш учун пул беради
Россия Қирғизистонга беғараз 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақида Ферғона сайти Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Маблағлар давлат сектори ходимларига иш ҳақи тўловлари, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича бюджетдаги молиявий бўшлиқни қоплаш учун сарфланади.
Трамп коронавирусдан жабр кўрган аҳоли учун ёрдам пакетини имзолади
АҚШ Президенти Доналд Трамп Конгресснинг коронавирусга қарши курашга ва унинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган 900 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини имзолади. Трамп ўтган ҳафта ҳужжатнинг айрим бандларини “пулни исроф қилиш” деб атаб, унга вето қўймоқчи эди.