close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: фатво
17.04.2019 11:39

Фатво нима ва уни ким беришга ҳақли

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво

Фатво арабча сўз бўлиб, луғатда “масаланинг жавоби” маъносида ишлатилади. Истилоҳда эса, сўраган киши учун шаръий ҳукмни ўз далилидан баён қилиб беришдир. Савол воқеъликда учрайдиган ҳолатлар ҳақида ҳам ва бошқа нарсалар ҳақида ҳам бўлиши мумкин.

31.03.2019 16:30

Савол: Кофир одамларга: “Барча нарсани Аллоҳ таоло яратган” десам, улар: “Унда Аллоҳни ким яратган, У қаердан пайдо бўлган”, деб сўрашади. Уларга қандай жавоб қайтараман?

19.02.2019 05:14

Шаръий ҳийла

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво

Савол: Ёшлигимда Ғафур Ғуломнинг “Ҳийлаи шаръий” ҳикоясини ўқигандим. Ундаги воқеа мени ажаблантиргани бошқа масала. Лекин яна бир ҳайратимни қўзғаган ҳолат, ҳийланинг ҳам шаръийси ва ношаръийси бўладими?
Жавоб: Ҳийла луғатда: “Ишлар тадбирида ҳозиқлик, устамонлик”, деган маънони англатади. У кўпинча салбий маънода ишлатилади.

18.02.2019 02:01

Эски фатволарда қотиб қолишлик

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Фатво беришда тойиладиган жойлардан бири: бир неча асрлар муқаддам фиқҳ ёки фатво китобларида ёзилганларга қотиб қолиб замон ва макон шароитларини, урф ҳамда вазиятни эътиборга олмаган ҳолда ҳар бир савол эгасига ўшалар билан фатво беришдир. Ваҳоланки буларнинг барчаси ўзгариб тараққий топиб борадиган нарсалардир. Улар абадул абад ўзгармасдан қотиб қолмайди.

26.01.2019 08:47

Тожикистон Ислом маркази уламоларининг эрларни ўз хотинларини «улар учун ғайриодатий бўлган жинсий алоқа, жумладан, орал сексга мажбурлаш»ни тақиқлаш ҳақида фатвоси ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланувчилар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлди.

17.01.2019 00:30

Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши потенцияни кучайтириш учун дори-дармонларни қўллаш ҳақида фатво чиқарди, дея хабар беради «Радио Озоди». Уламолар қатор мусулмонлар томонидан мос келувчи мурожаатлардан сўнг виаграни қўллаш мумкин эканлиги масаласини кўриб чиқдилар. Ушбу мавзуни батафсил ўрганиб чиққач, Кенгаш потенцияни кучайтирадиган дорилар истеъмол қилиш ислом меъёрларига зид келмайди деган хулосага келди.

13.01.2019 18:47

Савол: «Мусулмон аёлларга эркак мусулмонлар ҳам шарҳлар қолдирадиган веб-сайтларда дин ва сиёсатни муҳокама қилишда иштирок этишга рухсат бериладими? Шахсиё ёзишмалар орқали эас, балки барча интернет фойдаланувчилари учун очиқ бўлган оммавий мунозаралар шаклида биродарлар билан фикр алмашиниш кўзда тутилмоқда».

12.01.2019 13:47

Саудия Арабистони етакчи имомларидан бири автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланишни тақиқлайдиган фатво чиқарди, дея хабар беради Emirates247 нашри. Саудия Арабистони Шарқий музофоти фатволар бўйича маҳкамасининг аъзоси шайх Халаф бин Муҳаммад ал-Мутлақ ўз фатвосида автомобилни бошқариш маҳалида мобил телефон орқали гаплашишни ҳаром деб эълон қилди.

06.01.2019 03:42

Савол: Агар Ислом энг яхши дин бўлса, нега ўзларини мусулмонмиз деганларнинг кўпи инсофсиз, виждонсиз ва уларнинг кўпи ёлғон гапиради, пора олади, пора беради, наркотиклар савдоси билан шуғулланади ва шу каби разил ишларга қўл уришади?

01.01.2019 20:52

Ҳиндистоннинг Дор-ул-Улум Деобанд Ислом Академияси чиқарган фатвога кўра, саудиялик олимларнинг мобил телефонларга гудок ўрнига мелодия ёки рингтон сифатида Қуръон оятларини қўйишга йўл қўймаслик лозим эканлиги ҳақидаги фикри қўллаб-қувватланди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase