close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: толиблар
01.12.2021 16:30

30 ноябрь куни эъллон қилинган Human Rights Watch янги ҳисоботида Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ой ичидаги хулосалари келтирилган. Унда айтилишича, амнистия ваъда қилинганига қарамай, «Толибон» судсиз ва терговсиз юздан ортиқ одамни – олдинги ҳукумат даврида хизмат қилган полициячи ва разведкачларни қатл этди.

29.11.2021 17:39

Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.

29.11.2021 17:32

Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.

23.11.2021 17:47

Август ойида ҳукуматни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати маҳаллий телеканалларга аёллар суратга тушган фильмларни намойиш қилишни тақиқлади. 21 ноябрь куни толиблар ҳукуматининг Ислом қадриятлари ва иллатларни олдини олиш вазирлиги шу борада фармон чиқарди. Қарор матнини афғон журналисти Билол Сарвари ўзининг Twitterдаги саҳифасида чоп этган.

23.11.2021 15:28

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати шанба куни Қўшма Штатларни уруш давом этаётган мамлакатда юзага келаётган гуманитар инқирозни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

13.11.2021 01:06

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятини тақиқлаб қўйди, хабар беради Фергана сайти Associated Press агентлигига таяниб.

12.11.2021 06:23

Кичик Аҳмад Масъуд олий раҳнамо Али Ҳоманаий билан Эронда учрашди ва у кичик Масъуд бошчилигидаги Миллий озодлик фронтини афғон инқирозидан чиқиш йўлини топиш учун «Толибон» билан муросага келишга уриниб кўришга чақирди.

11.11.2021 16:58

«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

10.11.2021 05:00

Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.

01.11.2021 10:54

«Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Қандаҳорда илк бора оммавий чиқиш қилди, хабар беради Туркиянинг TRT телеканали. Унинг нутқи сиёсатдан йироқ бўлиб, асосан диний масалаларга бағишланди. Бироқ, у «Толибон» раҳбарияти учун Худонинг марҳаматини сўради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase