close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: толиблар
04.10.2020 23:43

Толиблар 14 кунда 650 та қуролли ҳужум уюштирди – Афғонистон ТИВ. «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳужумлари оқибатида икки ҳафта ичида Афғонистонда 69 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 141 киши яраланди.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ расмий вакили Тарик Ариьен маълум қилди.

02.06.2020 19:28

Афғонистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби видеоконференция орқали музокаралар олиб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан видеоконференцияда гаплашди. Бу ҳақда Афғонистон президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

29.05.2020 20:29

Жангарилар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга биноан озод қилинди. Афғонистон қамоқхоналаридан яна 900 Толибон жангари озод қилинди. Бу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал маълум қилди.

30.08.2019 03:54

АҚШ ва «толибон» ўртасида қайта тикланган, лекин ҳам заиф бўлиб турган тинчлик музокараларининг ҳал қилувчи тўққизинчи раунди Қатар пойтахти Дохада якшанба куни бошланиши лозим эди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.

22.04.2019 03:43

БМТ Қатарда АҚШ расмий шахслари билан музокараларда иштирок этаётган Толибон ҳаракатининг айрим етакчиларидан санкцияларни вақтинчалик олиб ташлади. Бу ҳақида TOLOnews Толибон ҳаракатига яқин манбаларга ҳавола қилган ҳолда хабар қилади. Қатарда Толибон сиёсий офисининг 14 нафар аъзоси, шу жумладан, ушбу офис бошлиғи ва Толибон ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар тўққиз ой муддатга БМТ қора рўйхатидан чиқарилган.

16.02.2019 10:03

Бундан 30 йил муқаддам, 1989 йил 15 февраль куни совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш якунланганди. Қабиладошлик структураси ва тоғлар: бу мамлакат доимо босқинчилар учун мураккаб жой бўлиб келган. XIX асрда биринчи инглиз-афғон уруши Британия империясининг мағлубияти билан якун топди, ХХ асрда СССР ортга чекинди. Афтидан, АҚШ ҳам XXI асрда 17 йиллик «террорга қарши уруш»дан сўнг бу мамлакатни забт этишнинг имкони йўқ эканлигини тушуниб етган кўринади.

25.12.2018 10:15

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан минглаб америкаликларни олиб чиқиб кетмоқчи, дейилади президент америкалик солдатларни Суриядан олиб чиқиш ҳақида маълум қилганидан бир неча кун ўтгач пайдо бўлган хабарларда. Бу ҳақида АҚШ расмий шахсларининг 2001 йил Вашингтон бостириб кирганидан сўнг ағдарилган, лекин ҳозирда Афғонистон ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётган толибонлар билан музокаралар олиб борилаётган шароитларда хабар қилинди.

26.11.2018 16:14

АҚШ президенти Дональд Трамп миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатилганига қарамай, Покистон АҚШ учун ҳеч нарса қилгани йўқ, деган баёнотидан сўнг Покистон бош вазири Имрон Хон унга қарши ғазабли нутқ билан чиқди. Бош вазир лавозимини шу йилнинг август ойида эгаллаган Имрон Хон ўзининг Америкага қарши риторикаси билан машҳур бўлиб, бу сафар ҳам Трампнинг сўзларини жавобсиз қолдирмади, деб хабар беради Channel News Asia.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase