Афғонистонда демократия бўлмайди
Афғонистонда «Толибон» бошқарувида демократия бўлмайди. Бунинг ўрнига мамлакат шариат асосида тартибга солинади, деди «Толибон» ҳаракатининг юқори мансабдор етакчиларидан бири Ваҳидулла Хошимий.
«Толибон» етакчиси барча сиёсий маҳбусларни озод этишни буюрди
«Толибон» етакчиси Ҳайбутуллоҳ Охунзода мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳақида буйруқ берди.
«Толибон» Афғонистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан декларация эълон қилди
Бу «Толибон» томонидан мамлакат устидан назорат ўрнатилгандан кейин эълон қилинган биринчи умумдавлат миқёсидаги расмий ҳужжатдир.
Ислом дунёси Афғонистонда ҳокимият ўзгаришини ҳушёрлик билан қабул қиляпти
Афғонистонда ҳокимиятнинг «Толибон» томонидан қўлга олиниши нафақат ғарб мамлакатларини, балки Ислом дунёсини ҳам чўчитиб юборди. Саудия Арабистони ва БАА – бундан 25 йил олдин Покистон билан биргаликда Афғонистон Ислом амирлигини тан олган икки мамлакат бу сафар биринчилардан бўлиб Кобулдан ўз дипломатларини олиб чиқиб кетди ва кутиш позициясини эгаллади.
АҚШ Афғонистон Марказий банкининг активларини «музлатиб» қўйди
ўшма Штатлар Афғонистон Марказий банкининг АҚШ ҳисобрақамларида сақланаётган захираларини музлатиб, «Толибон»ни миллиардлаб доллардан маҳрум қилди.
Афғонистондаги блицкриг ортида ким турибди?
Ўтган бутун ҳафта давомида барча ОАВ биринчи бети Афғонистон мавзусига бағишланди, бу мавзу ҳатто COVID-19 янгиликларини сиқиб чиқарди. У ерда рўй берган воқеалар барча таҳлилчилар учун ҳамон жумбоқ бўлиб турибди. Хусусан, катта ёшдаги одамлар «Толибон» ортида қайсидир давлат турганлигини жуда яхши англаб турибди, «муваффақиятли партизанлар» ҳақидаги эртакларга фақат мексикалик уй бекалари ишонмоқда. Хўш, толбиларни ким бошқаряпти?
Афғонистон Ислом амирлиги: Илк кунлар хроникаси
«Толибон» бутун Афғонистон бўйлаб амнистия эълон қилди ва аёларни унинг маъмуриятига қўшилишга чақирди, шу тариқа у асабий бўлиб турган пойтахтда одамларни тинчлантиршига уринмоқда.
Newsweek (АҚШ): Хитойнинг «Толибон» билан дўстлиги АҚШ билан кучлар нисбатини ХХР фойдасига ўзгартиради
Япония Хитой институти директорининг фикрига кўра, АҚШ Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг Пекин минтақада ва дунёда ўз мавқеини кескин мустаҳкамламоқда. «Толибон» билан дўстлик ҳам унга хизмат қилади. Хитой нафақат ўзининг сиёсий ва иқтисодий таъсирини кучайтирмоқда, балки «Уйғур муаммоси»ни ҳал этишда ҳам қудратли воситага эга бўлмоқда.
«Толибон» амалдорларга амнистия эълон қилди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумат амалдорлари учун умумий амнистия эълон қилди. Жангарилар давлат хизматчиларини давлат муассасаларига ишга қайтишга чақирди, деб хабар қилади AFP «Толибон» ҳаракати аъзоларининг баёнотига таяниб.
«Толибон» вакили «Афғонистонда уруш тугади» деб баёнот берди
«Толибон» сиёсий офиси матбуот котиби Муҳаммад Наимнинг айтишича, Афғонистондаги уруш тугади ва мамлакатда амал қиладиган режим шакли тез орада аён бўлади. Бу ҳақида Al-Jazeera га таянган ҳолда UNN ёзди.