Исламофоблар фонида табассум қилиб турган мусулмон қиз сурати Instagram ни забт этди
Вашингтонда 24 ёшли мусулмон Шаймаа Исмоил Исломга қарши плакатлар билан турган намойишчилар гуруҳи олдида суратга тушди ва Интернет фойдаланувчиларини забт этди. Қиз қўлларида исломофобик сўзлар ёзилган баннерлар бўлган баджаҳл эркаклар олдида ўтириб, жилмайиб, қўли билан тинчлик ишорасини кўрсатди.
Полиция ходими ҳижобли аёлни калтаклади
Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.
Данияда масжидлар қурилишини тақиқлайдиган қонун ишлаб чиқиляпти
Сўнгги пайтларда Данияда турк давлат инвестициялари ҳисобидан бир нечта масжидлар қурилди. Гап, хусусан, Роскильд ва Хольбейкдаги масжидлар ҳақида кетяпти. Копенгагендаги Нёрребру туманида 100 миллион крона ёки 15,3 миллион долларга Қатар хайрия ёрдами билан яна бир масжид қурилди.
Исломга нотўғри муносабат
Бу воқеа Нью-Йоркдалигимда содир бўлди. Шаҳар сайилгоҳларининг биридан ўтиб кетаётганимда кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қила бошлади. Атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам беришни билишмас, қўрқишарди. Чунки ит жуда катта ҳамда тажовузкор эди.
Трамп Илхон Умарнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп Илхон Умарни 11 сентябрь терактларига енгилтаклик билан муносабатда қилиб кўрсатиш мақсадида атайлаб шундай монтаж қилинган видеони Twitter ижтимоий тармоғида жойлаштиргач, сиёсатчилар ва машҳур шахслар оммавий тартибда конгрессмен аёл Илхон Умарни қўллаб-қувватладилар.
Бу ерда ким ўзи варвар? Ғарбда исламофобия
Яқинда оқ танли Брентон Таррант томонидан 50 кишининг оммавий равишда ўлдирилиши ғарб жамиятларидаги жиддий муаммо – исламофобияга эътиборни жалб қилди. Исламофобия сабабларини аниқ айтиш қийин. Кўплаб тадқиқотчилар 11 сентябрь воқеалари ва шундан кейинги террорга қарши урушни сабаб қилиб келтиради. Гарчи мусулмонларга қарши кайфиятлар 11 сентябрдан кейин ҳақиқатда кучайган бўлсада, бу ўн йилдан кейин ҳам исламофобия тобора кучайиб бораётганлигини изоҳлай олмайди.
Шафқатсиз ҳужум Болгария мусулмонларини ташвишга солди
Болгария пойтахтидаги Баня-Баши масжиди яқинида ёндашув бир мусулмон йигитга қилинган ҳужум мусулмонларни ташфишга солмоқда. Софияда номаълум шахслар турк миллатига мансуб 28 яшар мусулмонга ҳужум қилиб, уни калтакладилар. Бошидан кўп сонли жароҳатлар олган йигит анча вақт кома ҳолатида бўлди, хабар беради Islamophobia Today.
Муҳаммад Салоҳ шармандали видеоролик орқали ҳақоратланди
Британия полицияси Twitter ижтимойи тармоғида «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳга қарата ирқчилик ва исламофобия руҳдаги ҳақоратлар ўринг олган видеоролик пайдо бўлганлиги билан боғлиқ тергов ишлари олиб бормоқда. Англиянинг «Вэст Хэм» футбол клуби, ўз навбатида, душанба куни Лондон стадионида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйин вақтида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ирқчилик муносабати намоён бўлганлиги борасида ички текширув ўтказмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
Жойнамоздан қўрқиш Трампни оғир аҳволга тушириб қўйди
АҚШ президенти Дональд Трамп жойнамозни терроризм билан боғлаб, навбатдаги марта исламофобик мазмундаги низолари эътибор марказига тушиб қолди. Трамп Twitter ижтимоий тармоғида мамлакатнинг жанубий чегаралари орқали АҚШга «кўплаб мамлакатлардан шундай одамлар кириб келяптики, тез орада улар бизни ҳайратда қолдиради» деб ёзди, бунда у Washington Examiner нашрида чоп этилган бир фермернинг Мексика билан чегара яқинида жойнамозлар топиб олгани ҳақида сўзларида иқтибос келтирган, хабар қилади IslamNews.
Ҳижобли конгрессвумен исломафоб-руҳонийга жавоб қайтарди
Ўтган ҳафтада консерватив пастор, ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан ўз номзодини қўйган кмиса, в эфире одной из америка радиостанцияларидан бири эфирида мусулмонла «Конгресс аъзоси бўлиши мумкин эмас»лиги ва депутат бошидаги ҳижоб – тасаввур қилиб ҳам бўлмайдиган нарса эканлигидан жаҳли чиқиб гапирганди.