Покистон етакчиси ҳижоб ва қурол-яроғлар ҳақида
Покистон бош вазири Имрон Хон БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида исламофобия глобал муаммосини кўтариб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини хавфли тенденцияларга қаратди. «Дунёда 1,3 млрд мусулмон истиқомат қилади. АҚШ ва Европа мамлакатларида миллионлаб мусулмонлар яшайди.
Исламофобия Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда
Европа мамлакатларида ультра-ўнглар оммавийлиги ўсиб бораётган шароитларда исламофобия негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақида Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар Фондининг (SETA) Европа мамлакатларида ксенофобиянинг ўсишига бевосита ёки билвосита хизмат қилган жараёнлар ва омиллар таҳлилига асосланган «2018 йил Европада исламофобия соҳасидаги вазият» мавзусидаги маърузасида гапирилади.
Салафийлар қозоқ спортчиларини спорт руҳидан маҳрум қилишмоқда
«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.
Француз ёзувчиси учун исламофобия қимматга тушди
Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
АҚШ оммавий ахборот воситаларида мусулмонларнинг салбий образини шакллантирмоқда
Америка ОАВ мусулмонлар ҳақида энг салбий янгиликларни чоп этмоқда. Бу ҳақида Миддлбери-коллеж (Вермонт штати, АҚШ) ОАВда материалларни баҳолаш натижалари ҳам далолат беради. Тадқиқотчилар 2018 йил The New York Times, The Washington Post, The Wall Street Journal ва USA Today газеталарида миллий озчиликлар ҳақида чоп этилган материалларни баҳоладилар.
Исломнинг ашаддий душмани Исломни қабул қилди
Бир пайтлар «ислом бу – ёлғон», «Қуръон бу – заҳар» деб айтган голландскиялик сиёсатчи ислом динига ўтди. Йорам ван Клаверен исломга қарши сиёсатчи Герт Вилдерс томонидан бошқариладиган Ультра-ўнглар эркинлик партиясидан (PVV) парламент аъзоси бўлган, лекин ҳозир у ислом борасида хатога йўл қўйганлигини тан олмоқда.
Исламофоблар ва Ғарбда демократиялар келажаги
Исломофоблар Ғарб демократиясининг "тараққий этган" мамлакатларида дунёвий кучлар устидан қандай ҳукмронлик қилишини кўриш хавотир уйғотади. 2008 йил бўлиб ўтган Америка президентлик сайловларида бир нечта республикачилар сиёсатчилари демократик партиядан номзод Барак Обама яширин мусулмон эканлигини таъкидлашди.
Ўнг радикаллар мусулмонлар ва яҳудийларга террор уюштирди
Германияда ҳуқуқ-тартибот органлари 2 та болалар боғчаси ошхона таомномасида чўчқа гўштидан бош тортганлик учун жанговар кайфиятдаги исламофоблар ҳужумига учраганидан сўнг туну-кун хизматда бўлган патруллар билан таъминлашига тўғри келди.
Трамп ўз маъмуриятига яна бир исламофобни тайинлади
АҚШ президенти Доналд Трамп ўжарлик билан Оқ уйдаги лавозимларга ўтакетган исламофоб нуфузига эга бўлган шахсларни тайинлашда давом этмоқда. Хусусан, яқинда Трамп молия вазири матбуот-котиби лавозимига фитналар назарияси ва «ёмон мусулмонлар» руҳидаги шарҳлари билан машҳур бўлган Моника Кроулини тайинлади.