Собит туриш
Аллоҳ таолодан ҳар куни бизни тўғри йўлга бошлаб, залолатдан сақлаши ҳақида сўраймиз. Ҳар бир намозимизда Аллоҳ таолонинг ғазабига учраган ва адашганлардан бўлиб қолмоқдан паноҳ сўраймиз. Бироқ, тўғри йўлда бўлиш нима экани ҳақида тааммул қилиб кўрганмизми?
Дунёдаги бойлик кимнинг қўлида?
Oксфам тайёрлаган сўнгги ҳисобoтга кўра, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ анча кенгайган. Дунёда 85 одам эгаллик қилаётган бойлик дунёда истиқомат қилаётган 3,5 миллиард қашшоқ одамлар бойлигига тенг экан. Бу дегани дунёнинг тенг ярми аҳолисининг бойлиги 85 одам бойлиги билан тенг демакдир.
Оқимга қарши сузаётганлар, кимлар?
Ҳаёт ё мамот? Виждон талаб қилаётгандек тўғри яшаш ёки оммадан ажрамасдан оқим билан бирга оқиш? Қайси бирини танламоқ керак? Мўмин одам учун оқим билан бирга оқиш оммага аста-секин тиқиштирилган нафс, шаҳват каби иллатларга берилиб яшаш демакдир. Бу тизимда тўғирлик ва садоқатга ўрин йўқ. Зарра ҳам уят бўлмаган ва бошқаларнинг устиларидан бемалол отлаб ўтадиган тутруқсиз, маддоҳ ва тилёғламачилар мувоффақият қозанаверадилар.