Дунёда COVID-19 га чалинганлар сони 8,5 млн кишидан ошди
Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда. Янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тасдиқланган ҳолатлар сони дунё бўйича 8,5 миллион кишидан ошди. Worldometer интернет-ресурс маьлумотларига кўра, 18 июнь холатига 8512 227 киши коронавирус юқтириб олган.
Дунёда COVID-19 қурбонлари сони 398 мингдан ошди
Дунё бўйича янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланиш сони 6861716 кишига этди. Worldometer веб-сайтининг янгиланган маълумотларига кўра, 6 июнь куни эрталаб сайёрада хавфли вирус туфайли 398483 киши вафот этган, 3361447 киши даволанган.
Дунё бўйича COVID-19 касаллигига чалинганлар сони 5,3 миллиондан ошди
Ҳаммаси бўлиб, 340 075 киши хавфли вирусдан вафот этди. Дунё бўйича янги коронавирус инфектсиясини (COVID-19) юқтирганлар сони 5 307 412 га етди. Worldometer ахборот манбасига кўра, 23 май куни эрталабга бўлган ҳолатда 340075 киши хавфли вирусдан вафот этган, 2160592 киши даволанган.
Коронавирус дунё бўйлаб 230 мингдан ортиқ кишининг умрига нуқта қўйди
Касаллик юқтириб олганлар сони 3,2 млн кишидан ошди. Янги турдаги коронавирус (Сovid-19) окибатида бутун дунёда вафот этганлар сони 230 минг кишидан ошиб кетди. «Worldometer» сайти маълумотларига кўра, 30 апрелга бўлган ҳолатда бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекциясидан 230244 киши вафот этди, касаллик юқтириб олганлар сони эса 3256832 кишига етди.
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 3 миллиондан ошди
Дунёда COVID-19 коронавирусининг янги тури билан оғриган беморлар сони 3 миллиондан ошди. РИА Новости федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларнинг маълумотларини жамлайдиган Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига таяниб, 27 апрель оқшомидаги маълумотларга кўра, дунёда бу касалликка чалинганлар сони 3002303 кишини ташкил этади.
Дунёнинг етакчилари ва коронавирус
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирус юқтириб олганлиги ҳақида хабар бугунги кунда дунё миқёсида асосий шов-шув мавзусига айланди. Жонсон билан боғлиқ ҳолат бу рамздир, ахир яқиндагина у янги вирус хавфини ошириб кўрсатмаслик ва қурбонлар муқаррар эканига қарамай, вазиятни ўз ҳолига қўйиш, бошқа кўплаб мамлакатларида йўлга қўйилагни каби қаттиқ карантин чоралари қўллаш керак эмас деб ҳисоблаган коронаскептиклар қаторига қўшилганди.
Дунё Питер Хандкега Нобел мукофоти тақдим этилишини қораламоқда
Сребреницадаги геноцид ҳақиқатини инкор этадиган ва сербиялик "қассоб" Слободан Милошевичнинг мухлиси сифатида танилган австриялик ёзувчи Питер Хандкега адабиёт бўйича Нобел мукофоти берилишига салбий муносабат тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған «мусулмонларнинг қонини тўккан бир разилни қўллаб-қувватлаган кишининг мукофотланиши»ни катта жанжал ва шармандалик деб атади.
Қуръон таржимони бўлган ягона аёл вафот этди
Россиялик таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Иман Валерия Порохова вафот этди. Бу ҳақида «Спросите у Расула» telegram канали хабар қилди. Аёл 79 ёшида вафот этди. Порохова Қуръоннинг рус тилига шеърий тарздаги ва каноник саналган ягона маънолар таржимаси муаллифи ҳисобланади.
Дунёда 820 млн киши очликдан қийналмоқда
Дунё бўйича 820 млн киши очликдан азоб чекмоқда ва бу рақам йил сайин ўсмоқда. БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, ЖССТ ва бошқа ташкилотларнинг қўшма маърузасига кўра, очлик даражаси Африка мамлакатларида ортмоқда – бу ерда ушбу кўрсаткич қарийб 20%га етган, Латин Америкаси ва Кариб минтақасида 7%, Осиёда 12%ни ташкил қилади.
Шанба куни тузоққа туширилган балиқлар
Қашшоқликдан қўрққанлари учун жуда кўп одамлар гуноҳларга қўл уриб қўядилар. Бу, айниқса, атрофдагилар дунё ҳаётининг баъзи матоҳларидан тўлиқ баҳраманд бўлганларида кўринади, шунда, ҳатто атрофида бошқа муҳтожлар ҳам борлиги унутилиб қўйилади. Атрофдагиларнинг кўпчилиги ҳалол йўллар билан яшамаётганига ҳам парво қилинмайди.