Алмати: қиз-келинчаклар орасида «Ясин» сурасини ўқиш бўйича конкурс бўлиб ўтди
Қурбон ҳайити муносабати билан Алмати шаҳар Марказий масжидида қиз-келинчаклар орасида «Ясин» сурасини ўқиш бўйича конкурс бўлиб ўтди. Конкурсни Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси муовини, ноиб муфтий Бауржан Есмахан очиб берди. Ноиб муфтий ўз нутқида Қуръони каримнинг фазилатлари, уни ўқиш ва ёд олишнинг афзалликлари, асосийси, унинг амрларига сўзсиз риоя қилиш ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у конкурсда Қуръон ўқувчи қиз-келинчакларга омад тилади.
Алмати: «Мактабга йўл» акцияси доирасида 1000 та болага ёрдам кўрсатилди
Бугун Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси, Олий муфтий Серикбай ҳожи Ўраз ташаббуси билан Алмати шаҳри Марказий масжидида «Мактабга йўл» хайрия акцияси ташкил қилинди. Ушбу тадбир доирасида кам таъминланган оилалардан 1000 та болага Қурбон ҳайити муносабати билан «Қурбон байрами қутлуғ бўлсин!» деб ёзилган совға қутилари ва керакли мактаб анжомлари солинган сумкалар топширилди.
“Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофаг ускуналари алмаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди.
Тошкентда хатми Қуръон ўтадиган қорилар
Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимиз жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам бу йили 107 масжидда хатми Қуръон қилинади. Қуйида масжидларда хатми Қуръон ўқиб берувчи қорилар билан танишишингиз мумкин:
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
РФ Мусулмонлар диний идораси «Пайғамбар сочи» ёнида ибодат қилишга чақирди
Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси бир ой давомида «Аллоҳнинг Расули сочи ҳамма учун намойиш этиладиган» Москва жоме масжидига ташриф буюришни таклиф қилди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси аппарати раҳбари Илдар Нуриманов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.
Украина мусулмонлари қурултойида янги диний кенгаши сайланди
23 ноябрь куни «Украина» Саройида Украина мусулмонлари қурултойи бўлиб ўтди, унга бутун мамлакат мусулмонлар жамоаларидан вакиллар қатнашди. Тадбир қатнашчиларига Украина мусулмонлар диний идорасининг янги таҳрирдаги Устави тақдим этилди.