Қозоғистон диний идораси тармоқда фаол ишлар олиб бормоқда
Ижтимоий тармоқлардаги интернет ресурслари ва саҳифалар ишини яхшилаш, шунингдек, диндорлар билан тезкор ишлаш Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (МДИ) ишини жонлантиради, деди республика бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули, деб хабар берди 1 октябрь куни МДИ матбуот хизмати.
Расмий муносабат: "Шарли Эбдо"даги карикатура бўйича
Шу йил 2 сентябрь куни Париж шаҳрида 2015 йилнинг 7 январида "Шарли Эбдо" журнали таҳририятига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбланаётган 14 киши устидан суд иши бошланди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 24 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Қадр кечасида уйингизда қолиб ибодат қилинг!
Юртдошларимиз ҳар йили Рамазон ойини хурсандчилик билан кутиб олганлари каби бу ойнинг охирги ўн кунлигини ҳам орзиқиб кутадилар. Чунки охирги ўн кунликда минг ойдан ҳам яхши, дуолар ижобат бўладиган барокатли Қадр кечаси бор. Бу кеча ҳақида Қуръони каримда бутун бошли “Қадр” сураси нозил бўлган:
Имом-домлаларимизнинг шу кунлардаги хизмати
Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан каронавирус юқумли хасталигини тез орада инсоният бошидан аритиш мақсадида динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Муфтий Тожуддин бошчилигидаги хушчақчақ диний идора мажлиси интернет хитига айланди (видео)
Интернет тармоғида бош муфтий Талғат Тожуддин бошчилигидаги Россия Марказий Диний идора пленуми видеоси кенг тарқалди. Тадбир 2020 январида бўлиб ўтган ва муфтийлик матбуот хизматининг маълум қилишча, диний маориф масаласига бағишланган. Агар шу кунларда пайдо бўлган ҳамда кўплаб ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги гуруҳларни айланиб чиққан ролик бўлмаганида, у шунчаки муфтийлар йиғилиши бўлиб қолаверарди.
Грузияда янги муфтий сайланди – бу мусулмонлар бўлинишга олиб келди
Грузия мусулмонлар идорасида бўлиниш юз берди. Янги муфтий этиб Адам Шантадзе сайлангач, тўрт нафар диний идора ходимлари – муфтий маслаҳатчиси Темур Горгадзе, матбуот хизмати раҳбари Отар Надирадзе, нашриёт раҳбари Гела Гогитидзе, таълим бўлими бошлиғи Резо Микеладзе норозилик билан идорани тарк этдилар. Бу ҳақида «Кавказ.Реалии» нашри хабар қилади.
Хитой муфтияти АҚШ билан уйғурлар ҳақидаги тортишувларда Пекин томонини олмоқда
Хитой мусулмонлар ассоциацияси АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси томонидан асосан мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинишини қоралаб чиқди. Диний идора АҚШ ҳаракатларини Хитойнинг ички ишларига аралашув деб баҳолади ва шу тариқа Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон бўйича позициясига тўлик қўшилди.
Муфтият қандай ташкил қилинган: илк совет қозилари
Совет мусулмонларининг биринчи қурултойи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Расман мусулмонлар диний идораси тарихи 1943 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қурултойдан бошланган бўлиб, унда мусулмон етакчилари, ўзларининг биринчи форумига тўпланиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташкил этишга қарор қилдилар.
Алмати: қассоблар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди
Алмати шаҳри Марказий масжидида Қурбон ҳайити арафасида кассоблар саводхонлигини ошириш мақсадида «Қассоб касби – олийжаноб ва масъулиятли иш» семинари бўлиб ўтди. Семинарда Алмати шаҳри бўйича ваколатли имом Еркинбек қори Шўқай ва Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси қошидаги «Халал Даму» ТОО Алмати шаҳри бўйича масъул вакили Маратхан Чадаев ҳам иштирок этди.