36. Аш-Шакур
У озгина тоат учун кўплаб даражалар берадиган Зотдир. Саноқли кунларда (беш кунлик дунёда) қилинган амалга охиратда чексиз неъматлар ато этади.
35. Ал-Ғафур
Ғафур Ғаффор маъносида, лекин муболағанинг бир туридан чиқади, Ғаффордан эмас. Чунки Ғаффор қайта-қайта афв этмоқмағфират қилмоқнинг муболаға сийғасидир. Фаъъол сийғаси бир ишни кўп бажаришни ифодалайди. Фаъул вазнидаги сўз эса бир феълнинг янгиланиши, мукаммал бўлиши ва тўлиқ бўлишини ифодалайди. Демак, Аллоҳ таоло шундай Зотки, Унинг ғуфрони (кечиримлилиги) тўла-тўкис, комил бўлган Ғафурдир, токим мағфиратининг энг сўнгги даражасига етади. Бу борада сўз олдин ўтди.
34. Ал-Азийм
Билгилки, азийм исми дастлаб жисмларга ишлатилган. Масалан, бу жисм азийм - катта, агар ўлчови кенгликда, узунликда, чуқурликда ундан кўпроқ сатҳга эга бўлса, анави жисм бунисидан каттароқ дейилади.
33. Ал-Ҳалийм
У Зот осийлар маъсиятини мушоҳада этиб, буйруғига хилоф ишлар бўлаётганини кўрса-да, интитрм олишга қодир бўла туриб ғазабланиб шошилмайди. Аллоҳ таоло бу хусусда бундай марҳамат қилган:
32. Ал-Хабийр
У яширин, ботиний хабарлардан ҳам воқиф Зотдир. У Зот мулкида бирор нарса жорий бўлса, бирор зарра ҳаракатга келса ёки тўхтаса, бирор жон изтиробда ёки хотиржам бўлса, шу онда хабардор бўлади.
31. Ал-Латиф
Ушбу исмга фақатгина фойдали ишларнинг силлиқ жиҳатларини, нозик нуқталарини чуқур билган зотгина ҳатрти бўлади. Кейин у шу фойдаларни ҳагрти кишиларга қўпол бўлмаган ҳолатда юмшофтик ила етказади. Демак, феълдаги юмшоқлик ва илмдаги латифлик бирлашса, лутфнинг маъноси тугал бўлади.
30. Ал-Адл
Унинг маноси Одил - адолат қилувчи бўлиб, ундан зулм, ноҳақлик ва жабрга қарама-қарши турувчи адл ишлари (феъллари) содир бўлади.
29. Ал-Ҳакам
У мутлақ ҳоким ва ҳукмига бўйсуниладиган қозидирки, Унинг ҳукмини бирорта рад қилувчи бўлмас, қарорига бирор тафтипгчи топилмас.
Унинг бандалари ҳагргдаги баъзи ҳукмлари ушбудир:
28. Ал-Басийр
У барча нарсани мушоҳада тртладиган ва кўриб турган Зотнинг васфидир. Ҳаттоки ер остидаги нарсалар ундан яширина олмас. Унинг кўриши кўзу қабоқдан пок - муназзаҳдир ва инсоннинг кўзида акс этганидек сурату рангларнинг жилоланишига муҳтож бўлмоқдан ҳам муқаддасдир. Чунки жилоланиш таъсирланувчи ва ҳудус тақазо этадиган ўзгаришдир.
27. Ас-Самиъ
У ҳар қандай масмуъ-товушни нақадар махфий бўлсада, эшитадиган Зотдир. Ҳатто қоронғу кечада қора тош устидаги қоп-қора чумолининг ҳаракатини ҳам сезур. Ҳамд айтувчилар ҳамдини эшитиб, уларни мукофотлаб, дуо қилувчилар дуосин эшитиб ижобат этур.