close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Шинжон
13.07.2019 17:41

Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған яқинда айтдики – ҳар ҳолда, Хитой давлат ОАВ маълумотларига кўра шунақа – уйғурлар Хитойда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Аввалги риторикадан бу яққол узоқлашиш муҳим аҳамиятга эга, ахир Туркия шу пайтгача уйғурлар масаласида Хитойга қарши чиққан ягона мусулмон мамлакат эди.

06.07.2019 07:59

Туркия ҳукумати Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига делегация жўнатиш ва уйғур-мусулмонлар ҳаёт шароитларини кўриб чиқиш таклифини қабул қилди. Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтун хабар беришича, Эрдўған Хитой президенти Си Цзиньпин билан музокаралар вақтида уйғурларга бўлган муносабат масаласини кўтарган, деб хабар қилади Middle Easy Eye.

08.05.2019 11:50

Bellingcat веб-сайти ва The Guardian журналситик тадқиқотларига кўра, охирги 3 йил давомида Хитой ҳукумати мамлакатнинг исломий инфратузилмасига жиддий зиён етказди, лекин бу мамлакат доирасидан ташқарида жамоатчилик ва жаҳон ОАВ томонидан сезилмади ҳам.

12.02.2019 08:55

Иккинчи Шарқий Туркистон Республикаси, ёки Шарқий Туркистон Республикаси (ШТР) 1944-1949 йилларда Хитой Республикасининг Шинжон провинцияси шимолдаги учта (Или, Тачен ва Олтой) округи ҳудудида, Совет Иттифоқи ёрдамида ташкил қилинган. 1949 йил Шарқий Туркистон Республикаси Хитой Халқ Республикаси таркибига қўшиб олинган.

12.02.2019 08:34

Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.

09.02.2019 01:15

1943 йилнинг ёз мавсуми Шинжонда советларга қарши кайфиятнинг кучайиши қайд этилди. Гоминьданга содиқ бўлган ҳарбий қисмларни бошқатдан жойлаштириш бошланди. Улуғ Ватан уруши якунланган пайтга келиб, Шинжонда ҳарбий қисмлар аъзолари 100 минг кишини ташкил қиларди, улар асосан хан ва дунганлардан иборат эди.

30.12.2018 21:17

Хитойда атеистик бурилиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Хитойда Компартия аъзоларига худога ишониш тақиқлаб қўйилди,  Худога ишонадиган фуқаролар эса қайта тарбияланмоқда. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлатнинг мафкуравий асослари билан ишлашга киришди. Ёзда ХХР Дин ишлари бўйича Давлат қумитаси директори Ван Цзаоань дастурий мақола чоп этиб, унда қуйидагилар ҳақида баёнот берди: партия аъзолари диний эътиқодларга эга бўлмаслиги лозим, марксизм ва атеизмга риоя қилиши шарт, қадриятларни диндан излаш эса тақиқланади.

24.12.2018 05:41

Машҳур Associated Press ахборот агентлиги Хитой товарлари арзонлиги ва жаҳон бозорларини босиб олишиниг сабабларини аниқлашга қаратилган текшириш ўтказди. Журналистларнинг аниқлашича, Хитойда Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган маҳаллий мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» дастури амал қилмоқда.

09.12.2018 17:31

Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.

08.12.2018 01:38

Сўнгги икки йил давомида Хитойнинг ғарбий қисмидаги  Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон уйғуларнинг оммавий равишда қўлга олиниши ҳақида хабарлар аста-секинлик тарқала бошлади. Бу ҳисоботлар биргаликда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолдаги кузатув тизимлари ва оммавий қамоқхона лагерлари даҳшатли тизимини ташкил қилади. Қарийб 11 миллион кишидан иборат бўлган уйғурлар гуруҳи ўзи ҳақида йўқ қилинаётган халқ сифатида гапирмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase