ОАВ: Пекин миллий озчиликларда туғилиш кўрсаткичларини пасайтириш учун қўлидан келган ҳаракатларни қилмоқда
Хитой ҳукумати уйғур ва қозоқ аёлларини туғишни назорат қилиш усулларини қўллашга мажбур қилмоқда. Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном райони этник харитасини ўзгартириш ва туб аҳоли сонини пасайтириш бўйича режа асосида сиёсат юритмоқда.
Коронавирус уйғурлар лагерига атайин тарқатилиши мумкинми?
Хитой лагерларига жойлаштирилган бўлишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Ўлимга олиб келадиган вирусли эпидемия хавф авжига олган лагерда бўлиш. Ухандаги коронавирус Хитойга тарқалиши билан бир миллиондан ортиқ мусулмонлар "сиёсий қайта ўқитиш" лагерларида бўлган Шарқий Туркистон вилоятида ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.
ХХР мусулмонларига «хитойча ёрлиқ». Коммунистлар Қуръонни «тўғрилашади»ми
Афтидан, уйғур миллий озчилиги тақдири билан боғлиқ вазиятда ғишт қолипдан кўчган кўринади. «Твиттер»да Индонезия Ҳуқуқий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича вазири Махмуд М.Д. ёзганидек: «Мен Хитой элчисини сиёсий, ҳуқуқий масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича координатор офисига таклиф қилиб, уйғур мусулмонлари билан боғлиқ вазият Индонеизия мусулмонларини ҳаяжонга келтирганини айтдим».
Уй-рўзғор буюмлари орқали мусулмон ўзлигини йўқотиш - Хитой Коммунистик партиясининг янги ғояси
Хитойдан ҳокимиятнинг туркийзабон аҳолига нисбатан камситувчи чоралари тўғрисида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда - Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг ўзига хослигини ва мусулмон турмуш тарзини йўқ қилиш учун тиним билмаяпти.
Кувайтлик депутатлар Хитой ва Ҳиндистон мусулмонларини ҳимоя қилиб чиқди
Кувайтлик қонун чиқарувчилар Шарқий Туркистонда ва Ҳиндистонда мусулмонлар таъқиб қилинишини тўхтатиш учун ўз ҳукуматини аралашишга чақирдилар, деб хабар қилади «Anadolu» агентлиги. 27 нафар депутатдан иборат гуруҳ имзолаган баёнотда хитойлик коммунистлар томонидан сурункали равишда зулм қилинаётган уйғур мусулмонлар билан бирдамлик билдирилди.
Хитой давлат телевидениеси Ўзилнинг уйғурлар масаласи бўйича баёнотига жавоб қайтарди
Хитой давлат телекомпанияси келиб чиқиши турк бўлган машҳур футболчи Месут Ўзилнинг мусулмон уйғур аҳолига нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаб чиққанидан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер-Сити» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси матчини телекўрсатувлар дастуридан олиб ташлади.
Amnesty International Қозоғистон ҳукуматини қочоқларни Хитойга қайтармасликка даъват қилмоқда
Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини октябрь ойида икки давлат чегарасидан ноқонуний ўтган ва Қозоғистонда бошпана сўраган икки нафар этник қозоқ, Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга топширмасликка чақирди. Бу ҳақида баёнот Amnesty сайтида жойлаштирилди.
Хитой муфтияти АҚШ билан уйғурлар ҳақидаги тортишувларда Пекин томонини олмоқда
Хитой мусулмонлар ассоциацияси АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси томонидан асосан мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинишини қоралаб чиқди. Диний идора АҚШ ҳаракатларини Хитойнинг ички ишларига аралашув деб баҳолади ва шу тариқа Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон бўйича позициясига тўлик қўшилди.
Хитой АҚШда уйғур-мусулмонлар бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинишидан ғазабланди
Хитой ҳукумати АҚШ вакиллар конгресси палатаси томонидан асосан уйғур мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазият бўйича қонун лойиҳаси қабул қилганлигидан ғазабланди.
The New York Times: Си Цзиньпин уйғур мусулмонларини сиқувга олишга тўлиқ карт-бланш берди
The New York Times газетасига келиб тушган Хитой Коммунистик партиясининг махфий архивларидан кенг кўламли маълумотнинг тарқалиши Пекиннинг мусулмон озчиликлари ва туркийзабон аҳолининг оммавий қамоқхоналарига нисбатан сиёсати тўғрисидаги 400 дан ортиқ ҳужжатларни ошкор қилди.