Чеченистонда коронавирус туфайли комендант соати жорий қилинди
Чеченистон Россия Федерацияси минтақалари орасида давом этаётган коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши курашда кўрилаётган чоралар кескинлиги бўйича етакчилик қилмоқда. Энди эса комендант соати эълон килинган биринчи минтақа бўлди.
Чеченистонда муфтий сайлови бўлиб ўтди
Делегатлар Салах Межиев номзодини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний Бошқармасининг ҳисобот-сайлов тадбири бўлиб ўтди. Унда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, парламент раиси Магомед Даудов ва бош вазир Муслим Хучиев, шунингдек республиканинг имомлари иштирок этишди.
Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид очилди
Бу ҳақида РИА Новости агентлиги бугун, 23 август, жума куни хабар қилди. Масжид "Мусулмонлар ғурури" деб номланади. Масжид биноси 30 минг кишини қабул қилади, унинг ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 70 мингга яқин киши ибодат қилиши мумкин. Бу 2019 йил маълумотига кўра 54 минг кишига яқин бўлган бутун Шалининг аҳолисидан кўпроқдир.
Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар аниқланди
Муқаддас Рамазон ойида Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар анъанавий кўриги бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Аргун шаҳридаги УФСИН раҳбарияти ва Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси томонидан ташкиллаштирилди.
Маҳбусларнинг билимлари жюри томонидан баҳоланиб, унинг таркибидан Чеченистон Республикаси Ҳукумати ва Маъмурият бошлиғининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича департаменти вакиллари, шунингдек, УФСИН вакиллари ўрин олди.
Чеченистонда «Мехкарий» аёллар учун такси ишлай бошлади
Грозний шаҳрида «Мехкарий» аёллар учун такси лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда барча ҳайдовчилар - аёллардир, - хабар қилади лойиҳа ташаббусчиси Мадина Цакаева. Аёллар учун такси ишга тушириш ғоясини у аёлларнинг автомобил ичида нотаниш эркаклар билан бўлиши Ислом дини меъёрларига зид келиши билан ҳам асослади.
Чеченистонга таркибида чўчқа гўшти бўлган «ҳалол» колбасалар етказиб берилган
«Кавказская особая» ҳалол колбасаси кўриниши остида Чеченистонга таркибида чўчқа гўшти бўлган гўшт маҳсулоти етказиб берилган. Россельхознадзор қошидаги марказ ходимларининг аниқлашича, колбаса ҳалол бўлмаган, чунки маҳсулот таркибида чўчқа ДНК топилган, деб ёзади тармоқ нашри Кавказ.Реалии.