Чеченистон қорбобонинг ташрифига тайёрланяпти
Чеченистоннинг йирик шаҳарларидан бири Гудермес Великий Устюгдан қорбобо ташриф буюрадиган 36 та аҳоли пунктидан бирига айланди.
Чеченистонда эмланганлик ҳақида гувоҳномасиз масжидларга киришга рухсат берилмайди
Чеченистон Республикасида эндиликда коронавирусдан эмланмаганлар масжидлар ва магазинларга кириши рухсат этилмайди. Бу ҳақида республика ҳукумати раисининг ўринбосари, коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб раиси Вахит Усмаев Чеченистон туманлари раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари билан кенгайтирилган йиғилиш давомида маълум қилди.
Чеченистон ҳукумати 5 йил ичида полициячилар ва мактаб ўқувчиларини инсон ҳуқуқларига ўқитиш учун 22,7 млн рубл сарфлади
Беш йил давомида Чеченистон ҳукумати республика бюджетидан «инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича» чора-тадбирларга 22,7 млн рубл сарфлади, ҳисоблаб чиқди «Открытые медиа» давлат харидлари сайтининг маълумотлари асосида. Мос келувчи тендерлар ҳар йили Чеченистон республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман фаолиятини таъминлаш бошқармаси томонидан жойлаштирилади.
Чеченистон: бомдодни жамоат билан ўқиган болаларга совға берилади
Чеченистонда Рамазон ойи давомида бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқиган болаларга совғалар улашилади, дея хабар бермоқда IslamNews.
Қодиров “адашган ичкерияликлар”га мурожаат қилди ва Чеченистонда “соф ислом” ҳақида гапирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Ичкерия эртаги”га ишонган ва Европага йўл олган республика аҳолисига ватнига қайтишни таклиф қилди. Чеченистон раҳбарининг баёноти РФ Давлат Думаси депутати Адам Делимханов ва Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда янгради.
Чеченистон муфтийси “ниқоб” кийиш тақиқланишига рози бўлмаганларни “Аллоҳнинг душманлари” деб атади
Чеченистон муфтийси Салах Межиев аёлларнинг юзини бекитиб турадиган ва фақат кўзлар учун очик жой қолдирилган бош кийим – “ниқоб” кийишнинг тақиқланишига рози бўлмаганларни танқид қилди, деб ёзади Кавказ.Реалии. Бу тақиққа рози бўлмаганларни Межиев “ваҳҳобийлар” ва “Аллоҳнинг душманлари” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда яшовчи аёллар анъанавий либосларда юришлари керак.
Чеченистон Муфтийси: «Макрон, сен дунёдаги биринчи рақамли террорчисан»
Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.
Чеченистон Давлат Думасидан мурдаларни текширишнинг муқобил усулларини қонунийлаштиришни сўраган эди
Маҳаллий депутатларнинг ҳисоблашича, мурдани одатий ёриб кўриш ислом қоидаларига зид келади, лекин ўлганларнинг танасини ўрганишдан тўлиқ воз кечиш ҳам мумкин эмас. Чеченистонда мурдаларни ёриб кўриш муаммосини қандай ҳал қилишни ўйлаб топишди.
Қодиров мусулмонларнинг Россия олдидаги бурчи ҳақида гапирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, мусулмонлар ўзларининг куч ва имкониятларидан келиб чиқиб, Россиянинг ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссаларини қўшишлари учун муносиб ҳисса қўшишлари керак. Фуқароларни 1 июль куни бўлиб ўтадиган конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш тўғрисида хабардор қилиш учун Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналига пост ёзди.
Қодиров норозиликлар тўлқини шароитида АҚШ раҳбариятига мурожаат қилди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Твиттердаги АҚШ раҳбариятини Америка фуқароларининг ҳуқуқларини бузгани учун танқид қилди. Қодировнинг таъкидлашича, у ҳукумат вакиллари «кўчанинг ўзида судсиз жазолаш»ни амалга ошираётган АҚШда содир бўлаётган воқеаларни "даҳшат билан кузатмоқда".