close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Хитой
05.02.2019 23:31

Россия Ташқи ишлар вазири  Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Россия Хитойнинг ички ишларига аралашиш, айниқса, Пекин билан алоқаларни бузиш ниятида эмас. У ХХРда Шинжон-Уйғур автоном райони аҳолиси учун ташкил қилинган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» муаммосига шунгдай шарҳ берди.

05.01.2019 21:31

Талас жангги - Мусулмонлар ғалабаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Талас дарёси ёнидаги жанг (хитой. 怛羅斯會戰; араб. معركة نهر طلاس‎; Атлах жангги) - 751 йили Тароз шаҳри яқинида, Талас дарёси ёнида жойлашган Атлаҳ қаласи олдида Аббосийлар ва Тюргеш ҳаққонлиги бир тарафдан, иккинчи тарафдан эса Хитойнинг Тан империясининг қўшинлари ўртасида бўлиб ўткан йирик жанг. Ўшанда Хитой Ўрта Осиёсни босиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

05.01.2019 01:05

Пекинга ҳам маданий, ҳам сиёсий жиҳатдан жуда мойил саналган хуэй мусулмонлари Хитойда диний камчиликлар таъқиб қилинишидан хавотирга тушган ҳуқуқ ҳимоячилари диққат-эътиборига ҳозирча кам тушмоқда. Лекин шунга қарамай, Шинжонда мусулмонларга қарши бошланган қатағонлар уларгача ҳам етиб бориши аллақачон тушунарли бўлган.

30.12.2018 21:17

Хитойда атеистик бурилиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Хитойда Компартия аъзоларига худога ишониш тақиқлаб қўйилди,  Худога ишонадиган фуқаролар эса қайта тарбияланмоқда. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлатнинг мафкуравий асослари билан ишлашга киришди. Ёзда ХХР Дин ишлари бўйича Давлат қумитаси директори Ван Цзаоань дастурий мақола чоп этиб, унда қуйидагилар ҳақида баёнот берди: партия аъзолари диний эътиқодларга эга бўлмаслиги лозим, марксизм ва атеизмга риоя қилиши шарт, қадриятларни диндан излаш эса тақиқланади.

25.12.2018 10:08

Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.

24.12.2018 05:41

Машҳур Associated Press ахборот агентлиги Хитой товарлари арзонлиги ва жаҳон бозорларини босиб олишиниг сабабларини аниқлашга қаратилган текшириш ўтказди. Журналистларнинг аниқлашича, Хитойда Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган маҳаллий мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» дастури амал қилмоқда.

09.12.2018 17:31

Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.

08.12.2018 01:38

Сўнгги икки йил давомида Хитойнинг ғарбий қисмидаги  Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон уйғуларнинг оммавий равишда қўлга олиниши ҳақида хабарлар аста-секинлик тарқала бошлади. Бу ҳисоботлар биргаликда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолдаги кузатув тизимлари ва оммавий қамоқхона лагерлари даҳшатли тизимини ташкил қилади. Қарийб 11 миллион кишидан иборат бўлган уйғурлар гуруҳи ўзи ҳақида йўқ қилинаётган халқ сифатида гапирмоқда.

24.11.2018 20:14

Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.

15.11.2018 21:39

14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase