close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Франция
20.11.2020 23:42

"(...) Франция ҳукумати уни Эммануэл Макрон томонидан мамлакатни ларзага солган ўқитувчи Самюэл Пат қотиллигидан сўнг эълон қилинган интернетдаги нафратга қарши кураш ҳақидаги қоидалар билан тўлдириб, радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлади", - деб ёзади Le Monde.

13.11.2020 16:52

"Биринчи жаҳон уруши пайтида Анри Дезире Ландрю ўзини бой парижлик қилиб кўрсатарди. Унинг уйланиш истаги билдирилган эълонига жавоб берган аёллар у билан саёҳатдан сўнг ғойиб бўларди. Суд жараёнида у даҳшатли рақамни маълум қилди", - дейди немис нашри Die Welt.

03.11.2020 16:15

Рус олими, файласуф ва мутафаккир Александр Дугин Францияда ҳижоб учун кураш нафақат Ислом учун, балки насронийлик учун ҳам чуқур аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. «Францияда рўмол билан боғлиқ низо (ёки рўмол учун уруш) жуда аниқ ва жуда нозикдир. Чунки бу дунёвийлик диндорликни қандай тан олмаслиги ҳақида баҳсдир», – деди Дугин Максим Шевченко билан суҳбатда.

29.10.2020 16:03

«Францияда яна кесилган бошлар»

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда. Журналистлар «жаҳаннам» ҳақида гапиряпти. Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда, хабар қилади журналистлар воқеа жойидан. ОАВ вакиллари эса, ҳозир Ниццада юз бераётган «жаҳаннам» ҳақида гапирмоқда. «Яна кесилган бошлар» - шундай изоҳлади фожиали вазиятни тележурналист Евгений Попов.

27.10.2020 09:43

Президент Макрондан сўнг Франция ички ишлар вазири Дарманен ҳам ўзининг исломга ва мусулмонларга нисбатан нафратини тан олди. Вазирнинг айтишича, у магазинларда ҳалол маҳсулотлар алоҳида сотиладиган бўлимлар борлигидан ҳайратда қолган…

26.10.2020 17:48

Франция мусулмонлар ташкилоти раҳбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатурлар билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдириб, ўлдирилган ўқитувчини қаҳрамон деб атади. Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Муссавийнинг сўзларига кўра, мамлакат мусулмонлари «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хотирасини таҳқирлаш» саналган Самюэл Патининг ўлдирилишидан «даҳшатда ва чуқур хижолатда».

26.10.2020 12:36

Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.

25.10.2020 21:24

Францияда бўлаётган воқеалар борган сари СССРда Кировнинг ўлдирилишига ёки учинчи Рейхдаги Рейхстагга ўт қўйилиши ва унинг ортидан келган воқеаларга ўхшаб кетмоқда.

25.10.2020 21:04

Бир қатор мусулмон мамлакатлардаги компаниялар президент Эммануэл Макроннинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралардан воз кечмаслик ҳақидаги ваъдалари туфайли Франциядан товарлар олиб киришга бойкот эълон қилди, хабар беради RTL.

25.10.2020 11:58

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен мусулмонларнинг диний қонун-қоидаларига жавоб берадиган ҳалол гўшт сотилишини тақиқлашни талаб қилди. "Ҳалол гўшт супермаркетларда сотилади. Бу товар учун алоҳида токчалар ажратилади. Бу ишни тўхтатиш вақти келди", - деди вазир BFM телеканалига берган интервьюда. Унинг бу сўзлари жамиятда турли реакцияга сабаб бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase