Украина жанубда РФ қўшинларининг бир қисмини мағлуб этди, Волновахани қайтариб олди
Кучли қарши ҳужум билан Украина қўшинлари Донецк вилоятидаги Волновахани қайтариб олди.
Ядровий таҳдидлар: Хитой Путинга ўзингни бос, деди
Хитой Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия ядровий кучларини юқори жанговар тайёргарликка қарор қилганидан кейин вазмин бўлишга чақирди.
Ўнлаб қурбонлар ва юзлаб ярадорлар. Харьков «Град»дан даҳшатли ўққа тутилди - Герашченко
Россия босқинчилари Харьковни “Град”залпли-ракета тизимидан ўққа тутди, деди Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко.
Украинада Росгвардия махсус отряди қўмондони йўқ қилинди - Россия ОАВлари
Украинада Кемерово вилояти Росгвардия махсус тезкор жавоб қайтариш отряди қўмондони полковник Константин Огий йўқ қилинди. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар бермоқда.
Киевни Россия қўшинлари қуршаб олгани ҳақидаги хақидаги хабар фейк экан
Киев Украина қўшинлари томонидан тўлиқ назорат қилиняпти, шаҳарга кириш мумкин, деди президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк бугун украиналик журналистларга изоҳ бериб.
Бош вазир ўринбосари Ирина Верещук: Путиннинг блицкриг режаси амалга ошмади
Украина Россиянинг блицкриг режасини бузди. Бу ҳақида телемарафон эфирида Украина Бош вазир ўринбосари Ирина Верещук маълум қилди, дея хабар беради УНН.
Украина учун қурол-яроғлар йўлга чиқди — Германия мудофаа вазири
Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехтнинг хабар қилишича, унинг мамлакати Украинага ваъда қилган қурол-яроғлар йўлга чиқди.
Кремль интиҳосининг ибтидоси: Хитой Россиядан юз ўгирмоқда
Хитой ва Россия ҳамкорлиги ҳар икки давлат учун ҳам сиёсат, ҳам иқтисодий жиҳатдан ўзаро манфаатли. Пекин ва Москва жамоавий Ғарб билан қарама-қаршиликда ўзларини асосий кучлар сифатида кўрмоқда. Бунда, Владимир Путиннинг ғурурига хушомад қилиш учун, албатта, бу иттифоқда биринчи скрипка ролини ўйнайдиган ХХР Россия Федерациясини супер куч ва тенг ҳуқуқли ҳамкор деб атайди.
Европа Иттифоқида Russia Today ва Sputnik блоклаб қўйилади
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида Европа Иттифоқи Кремлнинг ташвиқот воситаларини, хусусан, RT ва Sputnik телеканалларини ҳамда уларнинг филиалларини блоклайди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 февраль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Украиналик денгизчи «Ростех» раҳбарларидан бирининг 7 млн евро турадиган ҳашаматли яхтасини чўқтирди
«Ростех» қурол ишлаб чиқариш компанияси директорларидан бири бўлган россиялик порахўр амалдорнинг яхтасида хизмат қилувчи украиналик денгизчи 7 млн евро турадиган ҳашаматли яхтани қасддан чўктириб юборди!