Украина Мудофаа вазирлиги: уруш бошидан бери Россиянинг йўқотишлари - тахминан 5300 киши
Украина Мудофаа вазирлиги уруш пайтида Россия қуролли кучларининг йўқотишлари тахминан 5300 кишини ташкил қилганини айтди. Ҳисоботда бу рақамда ярадорлар ва маҳбуслар бор-йўқлиги аниқланмаган. Ушбу маълумот мустақил равишда тасдиқланмаган.
Владимир Путинни қора белбоғидан маҳрум қилинди
Халқаро тхэквондо федерацияси (ITF) ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Владимир Путинни қора белбоғдан маҳрум қилди.
ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларга киритмасликни тавсия қилди
Халқаро олимпия қўмитаси спорт федерациялари ва спорт мусобақалари ташкилотчиларига россиялик ва беларуслик спортчиларни иштирок этишга рухсат бермасликни тавсия қилди. Бу ҳақидаги хабар ташкилот сайтида эълон қилинган.
БМТ Украинага озиқ-овқат ёрдамини кўрсатишни бошлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Россия қуролли кучларининг мамлакатда ўтказган махсус амалиёти туфайли уйини тарк этган Украина фуқароларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш амалиёти бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Боррелл Путиннинг ядровий кучларини махсус режимига ўтказиш ҳақидаги буйруғига изоҳ берди
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррел Путиннинг тўхтатиб турувчи кучлар ҳақидаги қарорини “масъулиятсизлик” деб атади.
Мудофаа вазирлигига кўра Россия Украинада ҳарбий амалиётларни бошламаган экан
Генерал-майор Конашенков: Россия Киев томонидан Донбас аҳолисини йўқ қилишга чек қўйиши керак эди
Путин Ғарбни “ёлғон империяси” деб таърифлади
Путин янги санкциялардан сўнг Ғарб давлатларини “ёлғон империяси” деб атади
Марказий Банк раҳбари валюта интервенцияларининг тўхтатилиши ҳақида эълон қилди
Россия Банки валюта интервенцияларини тўхтатди. 28 февраль куни улар амалга оширилмади. Бу ҳақида МБ раиси Эльвира Набиуллина ўз чиқишида маълум қилди, дея хабар беради РБК.
Ўзбекистон Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган
Ўзбекистон элчихонасига тегишли бўлган микроавтобус Ўзбекистон фуқароларини Харьковдан эвакуация қилаётган пайтда шрапнел (думалоқ ўқлар билан тўлдирилган артиллерия снаряди) парчаси келиб урилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Bloomberg 27 февралда Россиянинг Украинага қарши уруш бўйича янги режаси шарҳини чоп этди
Маълумотлар Россия Федерацияси ва АҚШнинг ҳарбий раҳбариятига яқин манбалардан тўпланган. 26 февраль куни Россия ҳарбий раҳбарияти Украинага қарши ҳужумда жадал ривожланмаётганидан ҳафсаласи пир бўлди. Шу билан бирга, Россия шу пайтгача мавжуд ҳарбий кучларнинг атиги 50 фоизини жангга ташлади, деди АҚШ Мудофаа вазирлигидаги суҳбатдош Bloomberg га.