close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Трамп
01.06.2020 16:56

Жанубий Корея АҚШ президенти Трампнинг мамлакатни G7 саммитига таклиф қилиш режаларидан хабардор бўлиб, тафсилотларни америка томони билан муҳокама қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини сентябргача кечиктириш ва тўрт мамлакат, жумладан,  Россия, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилиш нияти ҳақида маълум қилганди.

31.05.2020 09:30

Нью-Йоркдаги Стони-Брук Университетининг сиёсатшунос профессори, 2016 йилги сайловларда АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ғалабасини башорат қилган Ҳелмут Норпот, у ўз лавозимига қайта сайланиш эҳтимоли катта деб ҳисоблайди.

16.05.2020 23:58

Америка етакчисининг умид қилишича, АҚШ шу йилнинг охирига қадар коронавирусдан вакцина ишлаб чиқади. Қўшма Штатлар янги турдаги коронавирусдан вакцинани йил охирига қадар ёки ундан олдинроқ ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақида журналистларга АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди.

01.05.2020 21:44

АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус (Cовид-19) Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда сунъий равишда яратилганига оид далилларни кўрганини айтди. Трамп бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. Трамп, вируснинг Хитой лабораториясида сунъий равишда яратилганлиги ҳақидаги далилларни кўрганлигини айтди.

28.04.2020 02:00

АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ҳар куни брифинглар ўтказишда ҳеч қандай маъно йўқлигини айтади. Бу ҳақида у твиттерда ёзди. “Оқ Уйда брифинг ўтказишнинг нима кераги бор, агар асосий оммавий ахборот воситалари фақат душманлик руҳидаги савол беришса, улар ҳақиқатни ёки аниқ фактларни айтишни рад этишади. Улар рекорд рейтингларни олишади ва америкаликлар фақат ёлғон маълумотларга эга бўлишади. Вақт ва куч сарфлашга арзимайди!” деб ёзган.

15.04.2020 22:05

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот бердики, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетига бадаллари киритишни тўхтатади. Бу ҳақида Reuters хабар берди. Унинг сўзларига кўра, у ўз мамуриятига текширув ўтказилгунга қадар мос келувчи фармойиш берган. Давлат раҳбарининг қайд этишича, бу қарор ЖССТ «ўзининг асосий вазифасини бажара олмаган ва жавоб бериши лозим бўлган» ҳолатда қабул қилинди.

14.04.2020 22:58

«Rai Al Youm» бош муҳаррирининг ишончи комил-ки, Трамп COVID-19 билан урушни бой бериб, мувафақиятсизликка учради. АҚШ президенти ҳар куни брифинглар ўтказиб, обрўсини сақлашга уринаётган бир пайтда, муаллифнинг фикрига кўра, у беҳуда гапларни гапиряпти, америка соғлиқни сақлаш тизими ҳам, маълум бўлишича, ҳеч нарса эмас экан. Дунёнинг янги етакчиси ким бўлади?

12.04.2020 18:27

АҚШ Президенти Дональд Трамп New York Times газетасининг коронавирус ҳолатининг кўпчилиги Нью-Йоркка Осиёдан эмас, Европадан кириб келгани ҳақидаги хабари нашрнинг Хитойга қайтиш истаги билан изоҳланади. Аввалроқ New York Times тадқиқотга таянган ҳолда, коронавирус ҳолатларининг кўпчилиги Нью-Йоркка Европадан кириб келгани ҳақида маълумот эълон қилганди.

08.04.2020 20:23

Америка Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирус пандемияси шароитида "бор эътиборни Хитойга қаратишда" айбламоқда. Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини COVID-19 пандемиясидан кейин " бор эътиборни Хитойга қаратган" дея танқид қилди, хабар беради "Америка Овози".

07.04.2020 22:13

Фармонда айтилишича, АҚШ унга кўра Ернинг йўлдошини тадқиқ этиш бутун инсоният мулки саналган Ойда ва бошқа осмон жисмларидан давлатлар фаолияти ҳақидаги Битимни тан олмайди. АҚШ Президенти Доналд Трамп Ойни ва бошқа осмон жисмларида ресурсларни тижорат асосида ўзлаштиришни қўллаб-қувватлайдиган фармон имзолади, хабар қилади Оқ уй матбуот хизмати.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase