Трамп TikTok ва WeChat ишини тақиқлайдиган фармонни имзолади
АҚШ Президенти Дональд Трамп агарда улар америка компанияларига сотилмаса, 45 кун ичида АҚШда TikTok ва WeChat тақиқланиши ҳақида фармон имзолади. Фармон Хитойнинг TikTok машҳур ижтимоий тармоғининг эгаси - ByteDance компанияси билан ҳар қандай битимларни тақиқлайди. Худди шундай чоралар WeChat эгаси бўлган Хитойнинг Tencent технология компаниясига нисбатан ҳам қабул қилинади.
Трамп Олий суднинг иммигрантлар учун дастур бўйича қарорини танқид қилди
АҚШ Президенти Доналд Трамп, АҚШ маъмуриятининг болаликдан Америка ҳудудига келган 800 миллионга яқин ноқонуний муҳожирларни депортация қилинишидан ҳимоя қилувчи DACA дастурини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида қарор чиқарган Олий суд қарорини танқид қилди.
Трамп сайловларда мағлубиятга учрашнинг ягона шартини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп келгуси ноябр ойидаги сайловларда демократлар томонидан жорий қилинаётган почта орқали овоз бериш амалиёти туфайли ютқазиши мумкинлигини айтди. "Чунки демократлар муттаҳамлик ва ўғирлик қилишади. Улар баъзи ҳудудларга, асосан республика ҳудудларига сайлов бюллетенларини юбормайдилар", деди Оқ уй раҳбари Washington Times газетасига берган интервьюда.
Трамп ар-Риёдни Эрондан ҳимоя қилиш учун тўлов ҳақида гапирди
Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони раҳбарияти Вашингтонга мамлакатда қўшимча қўшинлар жойлаштирилиши учун тўла ҳажмда пул тўлашга рози бўлган. Америка раҳбари АҚШ Ар-Риёднинг Америка ёрдами учун пул тўлашга тайёрлигини қадрлашини таъкидлади.
Трамп Сардоба сув омборидаги фожиа муносабати билан Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
АҚШ президенти Доналд Трумп Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши муносабати билан таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда 10 июнь куни президент матбуот хизмати маълум қилди. "Сизга ва Сардоба сув омбори тўғонининг қисман ўпирилиши ҳалокати қурбонларига таъзия билдирмоқчиман. 2020 йил 1 майда сув босган уйлар, кўчирилган одамлар, шунингдек вайрон бўлган йўллар ва фермаларнинг тасвирларини кўриш жуда қайғули бўлди", - дейилади мактубда.
Трамп уйғурларни ҳимоя қилиши кўзда тутилган қонунга имзо чекади
АҚШ президенти Доналд Трумп Хитойда уйғурлар таъқиб қилгани учун санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашни режалаштирмоқда. АҚШ ҳукумати уйғурлар ҳуқуқларини бузиш, уларни оммавий равишда ҳибсга олиш ва камситиш билан шуғулланувчи Хитойга қарши санкциялар киритди.
Тўлқин чўққисида: Трамп норозиликларни жиловлаш фурсатини қўлдан бой берди
Америкаликлар ҳукуматнинг ён беришларига қарамай оммавий тадбирларни давом эттирмоқдалар. Июнь ойининг биринчи ҳафтаси охири АҚШда норозиликларнинг янги босқичи билан нишонланди. Гарчи баъзи сабабларга кўра улар табиатан тинч характерга эга бўлса-да, шуниси эътиборга лойиқки, халқ ҳаракати, башоратларга зид равишда, нафақат тўхтамади, балки янада кенгаймоқда.
Нега Флойд иши туфайли Трамп Вашингтондаги черков ёнида ўз Библияси билан кўриниш берди?
"Баъзи протестантлар ва америкалик католиклар диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишни ошкор қилмоқдалар. Аммо Трампнинг евангелист сайлов базаси унинг ҳаракатларини мақтади", деб ёзади Le Figaro журналисти Бенедикт Люто. "Доналд Трампнинг душанба куни кечқурун Вашингтон шаҳридаги авлиё Иоанн Епископал черковига кутилмаган ташрифи мунозараларни давом эттирмоқда. (...)
Макрон Трампга: G7 тўлиқ таркибга ва аниқ кун тартибига муҳтож (Politico, АҚШ)
Макрон Меркель ва Трамп ўртасида воситачи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда ва Меркелнинг июн ойида Америкага келишидан бош тортганлиги сабабли юзага келган Вашингтон G-7 саммитини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Трамп кузда саммитни қайта режалаштирди ва Россияни унга таклиф қилишга ваъда берди, аммо Франция, Британия ва Канада унинг иштирокига қарши.
Трамп АҚШнинг тарихдаги "энг буюк қуроли" пайдо бўлишини эълон қилди
Яқинда Қўшма Штатлар тарихдаги "энг буюк қуроли"га эга бўлади. Бу ҳақида президент Доналд Трамп Флорида штатида "Crew Dragon" космик кемасини Халқаро космик станцияга учирилгандан кейин гапирди. Трансляция Оқ уйнинг Твиттер-даги саҳифасида ўтказилди.