Тожикистонда коронавирус оқибатида ўлганлар сони 12 кишига етди
Тожикистонда коронавирус касаллигига алинганлар сони 461 кишига, унинг оқибатида ўлганлар 12 кишига етди. Бу ҳақида тожик нашрлари хабар қилди. Хабарда айтилишича, сўнгги суткада яна 81 киши касаллик юқтириб олган.
Имомали Раҳмон ҳақидаги гапларга аниқлик киритилди
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга коронавирусдан даволаниш учун жўнаб кетгани ҳақидаги хабарлар нотўғри. Бу ҳақда Президентнинг маслаҳатчиси Абдужаббор Раҳмонзода маълум қилди.
Коронавирус юқтириб олган Имомали Раҳмон Германияга учиб кетди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон COVID-19 юқтириб олди. Шу муносабат билан у 3 май куни Душанбедан Германиянинг Рамштайн шаҳрига Phoenix Air компаниясига тегишли Gulfstream G-III самолетида махсус рейс билан учиб кетди.
Тожикистонда 136 нафар шифокор пневмония билан касалхонага ётқизилди, - соғлиқни сақлаш вазирлиги
Душанбе шаҳрида 136 нафар шифокор пневмония билан касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Asia-Plus Тожикиситон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда. Душанбе шаҳри 1-сон касалхонасига 319 киши пневмония гумон қилиб ётқизилди, шундан 136 киши – тиббиёт ходими. 26 апрель куни 107 киши соғайгандан кейин қўйиб юборилди, тез кунларда яна 30 киши чиқариб юборилади. Афсуски, 11 киши бу касалликдан вафот этди ва 8 киши реанимацияда ётибди, хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матубот хизмати.
Bloomberg (США): Россия инқирози 13 миллиард долларлик пул ўтказмаларига таҳдид соляпти
Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими оқибатида юзага келган Россия иқтисодий инқирози айрим собиқ совет республикаларидаги инқирозларни кучли даражада чуқурлаштириши мумкин. Уларнинг меҳнат муҳожирлари йилига уйига 13 миллиард доллар юборади. Bloomberg бу мамлакатларга таҳдид солаётган йўқотишларга экспертлар баҳосини берди.
Жаҳон банки Тожикистоннинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига жавоб берди
Жаҳон банки Тожикистонга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда ёрдам беришга қарор қилди, хабар беради РИА Новости. Банк директорлар кенгашининг қарорига мувофиқ, Душанбе соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг имкониятларини кучайтириш учун 11 миллион доллар миқдорида грант молиялаштириши олади.
Тожикистон коронавирус туфайли Қирғизистон билан чегарани ёпди
COVID-19 коронавирус пандемияси эълон қилиниши ва юзага келаётган эпидемиологик вазият муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадан ўтказиш пунктлари то вазият барқарорлашгунга қадар ёпилади, хабар қилди РИА Новости Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
Тожикистонда яна масжидларда жамоавий намоз ўқишга рухсат берилди
Тожикистоннинг Дин ва урф-одатлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси 20 мартдан бошлаб мамлакат масжидларида жамоавий намоз ўқишга рухсат берди. "Биз мамлакат аҳолисидан юқумли касалликларнинг, айниқса, COVID-19 коронавирусининг олдини олиш учун жамоавий ибодатлар пайтида барча умумий санитария меъёрларига қатъий риоя қилишни сўраймиз", деди Дин ва урф-одатлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси вакили Афшин Муким Радио Озоди билан суҳбатда.
Карантин ўрнига наврўз: Тожикистон коронавирусдан қўрқмаяпти
Бутун дунё, жумладан, Марказий Осиё давлатлари карантин чоралари доирасида тобора кескин чекловлар жорий қилаётган бир пайтда Тожикистон 22 март куни Наврўз байрамини нишонлашга тайёрланяпти. Хабар қилинишича, Наврўз муносабати билан бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари 22 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади ва унда президент Эмомали Раҳмон иштирок этади.
Тожикистонда энг катта масжид очилиши коронавирус туфайли кейинга қолдирилди
Тожикистонда мамлакат президенти Эмомали Рахмон ва Қатар амири Тамим бин Хамад ал-Тани иштирокида 12 мартга мўлжалланган энг йирик масжиднинг очилиш маросими кейинроққа қолдирилди, хабар қилади «Азия-Плюс» мамлакат ҳукуматидаги манбага ҳавола қилган ҳолда.