Имомали Раҳмон умрачи ва ҳожиларни танқид қилди
Имомали Раҳмон Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи чоғида зиёратчиларни танқид қилиб, Умра ва Ҳаж зиёратларини бажаришни “тақлид ва ақидапарастлик” деб атади, дея хабар бермоқда Азда.тв Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб.
Тожикистонда тўйда мусиқа ва рақс тушишни тақиқлагани учун масжид имоми қамоққа олинди
Хатлон вилояти суди Қушониён туманидаги масжиднинг 51 ёшли имом-хатиби Абдулхоннон Манноновни “экстремизмга чақириш”да айбдор деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қирғизистон ва Тожикистонни Эрон гиж-гижламоқда
Қирғиз тарихчи-стратег Достонбек Раззоқ ўғли: “Тожик ва қирғизлар орасидаги потенциал зиддиятни алангалатиб хаосга айлантираётган Теҳрон худди Яман, Сурия, Ироқ ва Ливанда бўлганидек Осиёда ҳам ўзига қарам шиа коридори шакллантиришга уринмоқда"- деди.
Тожикистон-Қирғизистон: ҳалок бўлган аскарларга муносабатдаги фарқ ҳақида
Тожикистон ҳукумати яқинда тожик-қирғиз чегарасида рўй берган қуролли можаро оқибатида қурбон бўлганлар сонини расман эълон қилди.
Тожикистонда АҚШ ҳомийлигида минтақавий ҳарбий машқлар
АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳомийлигида Тожикистонда бу мамлакат қуролли кучлари АҚШ, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари билан бирга машқ қилмоқда. Дастур 10-августда бошланган, 20-августда тугайди.
Бу дастур 2004-йилдан бери ҳар йили ташкил қилинган, аммо коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди. Бу йилдан яна жонланди.
Тожикистондан Россиянинг "орқасига пичоқ санчиши"
КХШТ (ОДКБ) аъзоси АҚШ ҳарбий машқлари учун ўз ҳудудини тақдим этади.
ОАВ: «Толибон» яна Ўзбекистон ва Тожикистондан олиб қочилган вертолётларни қайтаришни сўради
Афғонистон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги яна Ўзбекистон ва Тожикистонга вертолётни қайтариш талаби билан мурожаат қилди.
Афғонистон Тожикистонни бир ҳафта ичида эгаллаб олиш билан таҳдид қилмоқда
Толибон 217-армия корпуси қўмондони ўринбосари, мулла Жон сифатида танилган мулла Жон Муҳаммад Ҳамза уларнинг кучлари бир ҳафта ичида Тожикистонни қўлга киритишга қодирлигини айтди. Бунга жавобан Душанбе ўзининг чегара қисмларини Афғонистон билан чегарага 12 километрга яқинроқ кўчирди.
Тожикистонда инқироз чуқурлашмоқда: одамлар қўлидан келганича -милтиқ, тош, таёқлар билан қуролланмоқда
Тожикистон расмийларининг Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти (ТБМВ) аҳолисининг норозилигини қуролли воситалар билан бостиришга уриниши минтақада узоқ ва қонли партизан урушини бошлаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақида интервьюда тожик сиёсатшуноси Аҳмад Беҳатий маълум қилди.
Эрон шиалари Тожикистонда ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Сешанба куни Эрон Тожикистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш линиясини ишга туширганини эълон қилди, бу Ислом Республикаси чет элда биринчи марта ҳарбий ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишидир.