АҚШ Сурияга ҳарбий техникаларни кўчиришда давом этмоқда
Сўнгги икки ҳафта ичида Ироқдан Сурияга америка қўшинларининг бешта ҳарбий карвони йўл олди. АҚШ Ироқ шимолидан зирҳди техника ва қурол-яроғларни кўчириб, Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий базаларни мустаҳкамлашни давом эттирмяпти.
Сурияда уруш бошлангандан бери қарийб юз минг киши бедарак йўқолди
Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан ҳисобот эълон қилди. 2011 йилнинг март ойидан буён Сурияда 99479 киши бедарак йўқолган. Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR 30 август – Халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан шундай маълумотлар келтирди.
Асад тарафдорлари 4 йил ичида 13 мингдан ортиқ Сурия аҳолисини ўлдирган
SNHR ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТга 2016 йил августидан 2020 йил августигача бўлган даврда Суриядаги жиноятлар бўйича маъруза жўнатди. Сурияда сўнгги 4 йил ичида 13728 нафар тинч аҳоли вакили Башар Асад тарафдорлари қурбони бўлди, 18600 дан ортиқ киши қамоққа олинди.
Миср Сурияга режимга ёрдам бериш учун қўшин жўнатди
Миср Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида исёнчи кучларга қарши режалаштирилган операцияларда Башар Асад режими билан биргаликда курашиш учун 150 аскар жунатди.Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги пайшанба куни уларнинг сўзларини келтирган «ишончли ҳарбий манбалар»да айтилишича, мисрлик аскарлар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари Корпуси (КСИР) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Халаб ва Идлиб вилоятларига жўнатилди.
Француз археологлари Сурияда қадимий шаҳарни талон-тарож қилмоқда
Қадимий Дур Катлимну шаҳри Шайх Хамад тепалигида, Дейр-эз-Зордаги Шарқий Ғариб туманига яқин жойда жойлашган. Француз археологлари Сурия шарқидаги Дейр-эз-Зор вилоятида ноқонуний қазишма ишлари олиб бориб, топилган тарихий ёдгорликларни минтақа ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқда.
Халқнинг фожиаси: қандай қилиб Сурияда ўспиринлар террористларга айлантирмоқда
РКК террорчи ташкилотнинг Сурия қанотидаги жангарилар ўз қаторларига 400 дан ортиқ ўспиринни жалб қилишди. Ўтган ҳафта давомида РКК террорчилик ташкилотининг Сурия қанотидан бўлган жангарилар Суриянинг шимолий-шарқидаги Хасек вилоятининг 400 дан ортиқ ёш аҳолисини қўлга олиб, мажбуран ўз ўқув-машғулот йиғинларига юборишди.
Сурияда 3 млн киши 48 соатдан кейин очарчиликка дуч келши мумкин
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Германия ва Бельгия томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги ёрдам миссияси иши бўйича тақдим этган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Тахминан уч миллион суриялик 48 соатдан кейин очлик ва касалликларга дуч келиши мумкин.
Эрдўғон, Путин ва Руҳоний Сурияни муҳокама қилади
Ушбу етакчилар ўртасида Остона форматида бўлиб ўтадиган музокаралар Кремль томонидан маълум қилинди. Россия Федерацияси, Туркия ва Эрон президентлари - Владимир Путин, Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Хасан Руҳоний - чоршанба, 1 июль куни, видеоконференция режимида Сурия бўйича Остона форматида саммит ўтказадилар. Бу ҳақида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Террорчилар Суриядаги исломий зиёратгоҳларни йўқ қилмоқда
Эронга хайрихоҳ террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири бўлган Умар бин Абдулазизнинг қабрини қазиб очдилар. Суриядаги Башар Асад режимининг кучларини қўллаб-қувватлаган Эронга хайрихоҳ хорижий террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири Умар бин Абдулазизнинг қабрни қазишди ва қолдиқларини олишди.
Асад тарафдорлари Суриянинг жанубида қирғинларни амалга ошириши мумкин
Мўътадил Сурия мухолифати вакиллари Суриянинг Дера вилоятидаги вазиятдан хавотир билдирдилар. Башар Асад ва Эрон тарафдори бўлган ёлланма қўшин гуруҳлари аҳолининг бир қисми Дамашқ сиёсатидан норози бўлган Суриянинг жанубидаги Дера вилоятида ўзларининг иштирокини кучайтирмоқдалар.