Ширкнинг таърифи ва тақсимоти
Юқоридаги ҳадисларда бир неча марта «ширк» ва «ишрок» (ширк келтириш) сўзлари келди. Шунинг учун бу ерда ширкнинг таърифи ва унинг қисмлари ҳақида сўз юритган яхши.
Заиф ровийлардан ривоят қилишдан қайтариқ ва уларнинг ривоятини қабул қилишда эҳтиёт бўлиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг охирида шундай кишилар пайдо бўладики, улар сизлар ҳам, оталарингиз ҳам эшитмаган гапларни сизларга айтадилар. Ўзларингизни улардан узоқ тутинглар», дедилар».
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мендан сўнг кофир бўлманглар» деган сўзлари
Изоҳ: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бу бобда тўртта ҳадис келтирган.
Ровийларни жарҳ ва таъдил қилишнинг бир неча қоидалари
Мажруҳ (заифга чиқарилган ровий) ва жориҳ (ровийларни жарҳ қилувчи)лар ҳақида сўз юритишга киришмоқдамиз. Сўзимиз аввалида жориҳ ва мажруҳларга доир қонун-қоидалар борлигини маълум қилиб қўйиш керак. Чунки баъзан жориҳларнинг айрим ровийларни ўта қаттиқ танқид қилишларини кўриб, бу аниқ ғийбат-ку, деган тўхтамга келиб қолади киши. Олимни танқид қилиш ва уни ғийбат қилиш шаръан жоизми, деган савол пайдо бўлади. Бу борада Имом Нававий ва Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳлар бир неча қоидаларни тузиб чиққанлар. Улардан айримлари ёлғончи ровийларга тегишли бўлса, баъзилари ривоятларга тааллуқлидир.
Иймон гуноҳлар билан нуқсонли бўлади
Изоҳ: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ мазкур бобда саккизта ҳадис нақл қилиб келтирган. Ундан олдин Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ иймоннинг турли шуъбаларини батафсил тарзда баён қилган. У ишора, киноя ва очиқ-ойдин «иймон кўпайиб, камаяди», деган мазҳабини асослашга уринган. Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бу бобдан васваса бобигача бир неча бобларда куфрнинг шуъбаларини баён қилишга киришган. Бу билан: «Куфр иймоннинг зидди. Куфр турли бўлаклардан иборат экан, унинг муқобилидаги иймон ҳам бир неча бўлаклардан таркиб топади. Демак, иймон бўлаклардан иборат экан, у кўпайиб, камайиб туради», деган нарсани исботламоқчи бўлган. Нарсалар ўзининг зидди билан билиниши борасида бундай шеър айтилган:
Емонликлар цораланиб,
Фазилат бўлди аён,
Нарса моҳиятини,
Зидди қилади баён.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилувчи зино қилаётганда мўмин бўлмайди. Ўғри ўғрилик қилаётганда мўмин бўлмайди. Хамр ичувчи хамр ичаётганда мўмин бўлмайди», дедилар».
Ибн Шиҳоб раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Менга Абдулмалик ибн Абу Бакр ибн Абдураҳмон: «Абу Бакр бу ҳадисни ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, уларга айтиб берар ва сўнгра: «Абу Ҳурайра бунга: «Инсонларнинг кўз ўнгида қимматбаҳо нарсани тортиб олаётганида мўмин бўлмайди», деб қўшиб қўяр эди», дер эди».
Шарҳ:
«Зино қилувчи зино қилаётганда» ҳадиси иймон китобида зикр қилинган. Хорижийлар гуноҳи кабира қилган кишини Исломдан чиқариб, дўзахда абадий қолади, деб ҳукм қилганлар. Мўътазилийлар эса гуноҳи кабира қилган кишини куфрга киргизишмай, икки манзил орасида қолади, деб ҳукм қилганлар. Уларнинг талқинида бундай киши мусулмон ҳам эмас, кофир ҳам эмас. Чунки гуноҳи кабира қилган инсон қасддан, ҳалол санаб уни қилмаган. Мўътазилийларнинг талқинида бундай кимсалар учун икки манзил ораси, деб аталган жой бўлади. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, гуноҳи кабира қилган киши Исломдан чиқмайди. Мазкур ҳадис очиқ-ойдин хорижий ва мўътазилийлар фойдасига далил бўлади. Чунки унда «мўмин бўлмайди», деган ибора келган. Шунингдек, ушбу ҳадиси шариф зоҳирий эътибордан Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга зид саналади. Масалан:
1. «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур» (Нисо сураси, 48-оят).
2. «Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг» (Ҳужурот сураси, 9-оят).
3. Аллоҳ таолонинг ҳадлари ва қасосга тегишли бир неча оятлар мавжуд. Уларнинг барчасида гуноҳи кабира қилган киши учун алоҳида жазо тайин қилинган. Бундан гуноҳи кабира қилган киши диндан чиқмаслиги маълум бўлади.
4. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳунинг «зино қилиб, ўғирлик қилса ҳамми» ҳадисини ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни жумҳур уламолар далил қилишиб: «Гуноҳи кабира қилган киши алал-оқибат жаннатга киради», деганлар. Жумҳур келтирган далиллар мазкур ҳадис матнига зид. Мўътазилийлар мазкур ҳадиси шарифни ўзларига далил қилишиб, гуноҳи кабира қилган инсонни Ислом динидан чиқариб, «байнал манзилатайн - икки манзил ўртасида» қолишига ҳукм қилганлар. Демак, мазкур ҳадис Қуръони Карим оятларига ва баъзи ҳадиси шарифларга зоҳирий эътибордан қарама-қарши келиб қолгани учун таъвил қилиш керак бўлиб қолди. Зеро, шу орқали икки далил орасини мувофиқлаштириш юзага чиқади:
Биринчи таъвил: зино қилувчи кишидан комил иймон инкор қилинган. Яъни ҳадис «зино қилувчи киши комил иймонда бўлмайди», деган маънода бўлади. Бироқ ундан асл иймон инкор қилинмайди.
Иккинчи таъвил: Тўрпўштий раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишича, мазкур ҳадис лафзий жиҳатдан хабарий жумла бўлгани билан маъно эътиборидан иншоий жумла бўлади. Яъни зинокор мўмин бўлса, зино қилмасин. Буни (ла язни) тарзида жазм билан келган ривоят ҳам қўллаб-қувватлайди. Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шундай таъвил қилган. Бироқ бунга шундай эътироз пайдо бўлади: «Мазкур ҳадисдаги «ҳийна» сўзи зарф бўлиб, у юқоридаги таъвилни инкор қилади. Чунки наҳйи мутлақ учун, «ҳийна» эса муқайяд учун бўлиб қолади. Шундай экан, ҳадис хабарий жумлалигича қолади.
Учинчи таъвил: Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни бундай талқин қилган: «Бу ерда иймоннинг муҳим шуъбаси бўлмиш ҳаё инкор қилинмоқда. Яъни ким бундай қабиҳ ишга қўл урса, унда иймон бўлмайди, яъни ҳаё бўлмайди. Зеро, иймоннинг энг муҳим шуъбаси ҳаё бўлиб, мўмин киши зино қилиш билан унда ҳаё қолмайди». Шу маънода, «ҳаёсиз бўлсанг, хоҳлаган ишингни қилгин», деган гап ҳам бор.
Тўртинчи таъвил: Бу ерда иймоннинг нури инкор қилинмоқда. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам айни шу таъвилни қилган.
Бешинчи таъвил: Бу ҳадисдан Аллоҳ таоло кўриб турибди деган шуҳудий иймон инкор қилинмоқда. Яъни бир киши Аллоҳ таоло мени кўриб, кузатиб турибди, деган эътиқодда бўлса, асло у бундай ишга қўл урмайди. Масалан, инсон ёш бола олдида бўлганида ҳам ёмон ишга қўл ура олмайди-ку!
Олтинчи таъвил: Бу ҳукм зажр ва танбеҳ маъносида бўлади. Бундай ёмон ишга қўл урган киши мўмин бўлмайди, балки фосиқ, фожир бўлади, деган маънода бўлади.
Еттинчи таъвил: Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тариқи орқали нақл қиладики, бундай ишга қўл урган кишининг иймони қалбидан чиқиб, бошида худди соябон каби туради. Сўнгра унга яна қайтиб киради. «Термизий»да ҳам шу маънодаги марфуъ ҳадис келган.
(янтаҳибу) сўзи «кимнингдир мулкини зўрлик билан тортиб олиш», деган маънони англатади. (нуҳбатун) сўзи эса «талон-торож қилиш», деган маънода ишлатилади. «Инсонларнинг кўз ўнгида», яъни инсонлар уларнинг журъатидан таажжубланиб, зулмидан қўрқиб, ҳеч нарса қила олмай уларга кўз тикиб турадилар. Зеро, одатда инсонлар қароқчидан қўрқади.
Бошқа ривоятларда (ва ла яғиллу) сўзи ғанимат молига хиёнат қилишга айтилади. Бу сўздан мутлақ хиёнат маъноси ҳам англашилади. (фа ийякум ийякум), яъни ўзингизни бундай
гунохдан асранг. Мазкур ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳақлари билан бандаларнинг ҳақлари зикр қилинди. Яъни иймон бандадан икки ҳаққа ҳам риоя қилишни талаб қилади.
Ҳадисдаги «Ҳу» (ҳаулаи) сўзи одамларга эмас, ҳадисда зикр қилинган гуноҳларга, яъни зино, ўғирлик, хамр ичиш кабиларга ишорадир. Бу гуноҳларни алоҳида айтилганидан мақсад шуки, улар бошқа фисқу фасодни илдизи ҳисобланади. Мисол учун, зино шаҳватнинг илдизи бўлса, ўғрилик дунёга муҳаббат қўйишнинг асосидир. Хамрхўрлик эса Аллоҳ таоло ва бандаларнинг ҳақларига риоя қилмасликнинг илдизи ҳисобланади. Қароқчилик эса одамларнинг молини ва жонини хорлашнинг асоси. Шу боис Ислом динида мазкур нарсалар катта гуноҳ ҳисобланади. Бошқа ривоятларда қароқчилик ҳам зикр қилинган. Ҳадиси шарифдаги ваъид фақат кабира гуноҳга қўл урганларга тегишли. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу гуноҳи кабиралар қаторида қароқчиликни ҳам қайд қилди.
Савол: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадисни келтириш ва баён қилиш услубидан қароқчиликка оид ривоят марфуъ ҳадис эмасдек туйилиб қолган. Балки у Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга мавқуф ривоятга ўхшаб қолган. Мазкур ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу томонидан қароқчилик ҳадис таркибига киритилгандек бўлиб қолган. Шундай эмасми?
Биринчи жавоб: Абу Нуъайм Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган барча ҳадисларни тахриж қилиб, унда Ҳаммом ибн Мунаббиҳ санади орқали қароқчиликка оид ривоятни ҳам марфуъ тарзда ривоят қилган. Шунинг учун Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривояти асосида ҳеч қандай шак-шубҳага бормаслик керак.
Китобдаги 203-ҳадисда шундай дейилган:
«Қароқчиликни зикр қилиш билан ҳадисни айнан ўзини нақл қилган».
Иккинчи жавоб: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу гуноҳи кабиралар сирасига қароқчиликни ҳам ҳадис бўлганлиги эътиборидан қўшиб қўяр эди. Бу ерда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзидан ҳадисга қўшимча қилмаган.
Учинчи жавоб: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ бошқа санадлар эътиборидан уни ҳам марфуъ ҳадис эканига иқрор бўлган. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Баъзи ровийлар ҳадисдаги «қимматбаҳо» сўзини зикр қилганлар ва яна баъзилари уни қайд қилмаганлар. Бу ровийлар билан боғлиқ жараён саналади.. (зоту шараф), яъни «шаъни улуғ» ёки «қадри улуғ талон тарож», деган маънони англатади. Иккинчи машҳур маъноси шундай: «Кундузида бундай катта ўғрилик қилишига инсонлар ҳайрон ва лол бўлиб тикилиб қарашади».
«Хамр» деганда маст қилувчи ичимлик назарда тутилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қароқчиликни зикр қилиш билан ҳадисни айнан ўзини нақл қилган. Бироқ унда (зоту шараф) иборасини келтирмади. Ибн Шиҳоб айтади: «Менга Саид ибн Мусайяб, у Абу Салама ибн Абдураҳмондан, у Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қароқчиликнинг зикрисиз мазкур ҳадиснинг айни ўзини ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бу ҳадис юқоридаги ривоят билан бир хил тарзда нақл қилинган. Бироқ унда «қароқчилик» сўзи зикр қилиниб, «қимматбаҳо» сўзи тилга олинмаган.
Буларнинг барчаси юқоридаги ҳадиснинг бошқа санад билан қилинган ривоятидир. Буларнинг барчаси Зуҳрийнинг ривоятига ўхшайди. Лекин Ало ва Сафвон ибн Сулаймларнинг ҳадисларида «одамларнинг кўз ўнгида» деган ибора келтирилмаган. Ҳаммомнинг ҳадисида «Мўминлар кўз ўнгида талон-торож қилаётганда мўмин бўлмайди», деган жумла мавжуд бўлиб, яна унга: «Сизлардан бирингиз ўлжага хиёнат қилаётганда мўмин бўлмайди. Шундай экан, сақланинглар, сақланинглар», деб қўшимча қилинган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Зинокор зино қилаётганда мўмин бўлмайди, ўғри ўғрилик қилаётганда мўмин бўлмайди ва хамрхўр хамр ичаётганда мўмин бўлмайди. Тавбага ҳали имконият бор».
Шарҳ:
(ват тавбату маърузатун баъду), яъни киши гуноҳи кабирага қўл урганидан кейин тавба қилмоқчи бўлса, албатта, унда тавба қилишга имконият бор. Тавба дарвозаси ҳали беркитиб қўйилмаган. Аллоҳ таоло банданинг тавбасини қабул қилса, у жаннатга киради. Бу жумла хорижий ва мўътазилийларга қарши очиқ-ойдин далил саналади. Улар гуноҳи кабира қилган кишида тавба қилишга имконият йўқ, дейдилар. Уларнинг таъкидлашларича, Аллоҳ таолонинг адолатига кўра, у одам дўзахга киради ва у ердан қайтиб чиқмайди. Бу хорижий ва мўътазилийларнинг нотўғри қарашлари ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Зино қилувчи зино қилаётганда мўмин бўлмайди...» У ҳадиснинг давомини худди Шуъбанинг ривояти каби баён қилган.
Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан
Ёлғон қасам билан мусулмоннинг ҳаққини олиб қўядиган кишига таҳдид
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмоннинг ҳаққини қасам билан бузса, шаксиз Аллоҳ таоло унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни унга ҳаром қилади», дедилар. Шунда, «Арзимаган нарса бўлса ҳамми?» дейилди. У зот: «Арокнинг бир чўпи бўлса ҳам», дедилар».
Беш вақт намоз ва ислом арконлари баёни
Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ушбу бобда иккита ҳадисни баён қилган.
Охир замонда иймоннинг кетиши
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида «Аллоҳ, Аллоҳ», дейилмай қолгунича Қиёмат бўлмайди», дедилар».
Амри-маъруф ва наҳйи-мункар иймондан эканининг баёни
Изоҳ: Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ мазкур бобда тўртта ҳадис келтирган.
Тавҳид ақийдасида вафот этган киши аниқ жаннатга киришига далил
Изоҳ: Имом Муслим мазкур бобда ўн бешта ҳадисни баён қилган.
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканлигини билган ҳолатда вафот этса, жаннатга киради», дедилар».
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай!
"Ким ахборотга эга бўлса, у дунёга эга" — бу машҳур сўзлар айниқса бугунги
АҚШ президенти Дональд Трамп бошлаган савдо урушида Хитой мағлуб бўлмайди — у бундай
Мусиқа — замонавий дунёнинг энг оммабоп кўнгилочар машғулоти. Аммо айнан шу ерда унинг
OpenAI кодлаш ва контекстни тушунишда яхшиланишларга эга GPT-4.1 янги авлод тил
Хитойнинг Гуансий университети олимлари рак ҳужайраларини чўчқа ҳужайраларига
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ЛГБТни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Яъқуб ривояти орқали Абдуллоҳ ибн Ҳориснинг шундай деганини ривоят
Рамазон — фақат рўза тутиладиган ой эмас, балки Аллоҳ таоло томонидан берилган руҳий
Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, бир нафар фарзанди бор, лекин аёлнинг кўнгли йўқ ва
1925 йилда "Жангчи худосизлар" ташкилоти тузилган бўлиб, бу ташкилот динга қарши тарғибот
- Хафта
- Ой
- Йил
- Калит сўз
-
Илм-фан 26775 марта ўқилган
-
Спорт 23443 марта ўқилган
-
Спорт 21779 марта ўқилган
-
Янгиликлар 21716 марта ўқилган
-
Иқтисод 21479 марта ўқилган
-
Долзарб мавзу 88403 марта ўқилган
-
Янгиликлар 86559 марта ўқилган
-
Янгиликлар 61995 марта ўқилган
-
Саломатлик 57118 марта ўқилган
-
Муносабат 56323 марта ўқилган
Россиядаги демографик инқироз
Россияда туғилиш даражасининг паст бўлиш сабабларидан бири
Россияда ажрашишлар сони
Россия Федерациясидаги Расстат маълумотларига кўра, 2024
"Бева аёл билан зино қилса
Савол: Зино гуноҳи кабиралардан эканига ҳеч шубҳамиз йўқ,
Никоҳ
Жумла махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан
Никоҳ ҳукми
Никоҳ динимизда тарғиб қилинган амаллардан бўлиб,
Ўйнашининг қизини ҳам зўрлаб
Ўзи 5 нафар фарзанднинг отаси бўла туриб 11 яшар қизчанинг
Оила ҳаловати – жамият
Оилани биз қандай тушунамиз, қандай ҳимоя қиламиз?
Аввал шу
Иддадаги аёлнинг таъминоти
Бу ҳақда «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 13-жузида қуйидаги