Нега Саудия Арабистонида ислом олимлари қамалди?
1990 йил 2 августда Саддам Ҳусайн Қувайтга бостириб кирди ва бу халқаро норозиликни келтириб чиқарди. Ироқ ҳужумидан қўрқиб, Саудия Арабистони режими ўз чегараларини ҳимоя қилиш учун Америка қўшинларидан ёрдам сўради. Қиролликнинг рухсати билан мусулмон бўлмаган қўшинлар Ҳарамейннинг муқаддас ҳудуди бўлмиш Икки муқаддас масжидга биринчи марта қадам қўйди. Ушбу қарорга жавобан қирол оиласига қарши бўлган гуруҳ тузилди: "Саҳва" ("Ас-Саҳва ал-Исломия" - "Ислом уйғониши" сўзининг қисқартмаси).
Охирзамон: Исроилнинг Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланиши
Саудия Арабистони яҳудий жамиятининг бош раввини Жейкоб Герцог ижтимоий тармоққа Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант билан ҳарбий кийимда тушган суратини жойлаштирди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Исроил
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси АҚШнинг «Fox News»телеканалига берган, унинг қисмалари чоршанба куни эфирга узатилган интервьюсида қироллик нормаллашув йўлида "ривожланишга эришаётгани" ҳақида айтди. Ибн Салмон: "Биз кун сайин Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга яқинлашиб боряпмиз", деди. Президент Байден маъмурияти бу ютуқни қўллаб-қувватламоқда" (ВВС Араб хизмати, 21.09.2023).
Улар қор сотиб олмоқчи бўлишди, Аллоҳ таоло эса текинга берди!
Саудия Арабистонида кучли шамоллар билан бўрон! Чўл улкан океанга айланяпти! Якшанба куни Маккада кучли ёмғир ёғди. Катта майдонда кучли шамол ва вақти-вақти билан дўл кузатилди. Минглаб чақмоқлар осмонни ёритди ва тун гўёки кундузга айланди.
Саудия Арабистони қироли Абдулазиз ас-Сауднинг барча мусулмонларга мурожаати
Қирол Абдулазиз ибн Абдурраҳмон ибн Файсал ас- Сауд (1876 - 1953): Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй – Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир. Унда очиқ-ойдин аломатлар – мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, омонда бўладир. Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон, 96-67). Аллоҳ таоло мана шу муборак заминда Ўзининг қадимий уйини (Каъба) барпо этди ва бу муқаддас заминда Аллоҳ таоло пайғамбар ва элчиларнинг энг яхшиси – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди.
Муҳаммад ибн Салмон
Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз ас Сауд (арабча: محمد بن سلمان بن عبد العزيز آل سعود; 1985 йил 31 август, Жидда, Саудия Арабистонида туғилган) 2021й ил 21 июндан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси. 2022 йил 27 сентябрдан бери Саудия Арабистони Бош вазири. 2015 йил 23 январдан 2022 йил 27 сентябргача Саудия Арабистони мудофаа вазири. Ҳозирги қирол Салмон бин Абдулазиз ас Сауднинг ўғли.
"Мусулмон дунёси" нинг фейспалми ва сионистларнинг ҳалокатга маҳкумлиги
Facepalm (ўзбек тилида "қўл-юз") - бу замонавий ибора ўтган ҳафта охирида Ғазодаги қирғин муносабати билан бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдаги сафсатабозлик билан чекланган қўшма саммити натижаларини тавсифлаши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи ва сионистларнинг жиноятларини қораловчи энг жўшқинли баёнотларга "масхарабозлар" эмодзиси, айрим иштирокчиларнинг Исроилга қарши ҳеч бўлмаганда санкциялар қўйишга рад жавобини билдирган хабарларга асосий эмодзи муносабати - ғазабланган эмодзи экани бежиз эмас.
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Марокаш Жазоирнинг Исроилни блок қилиш ташаббусини блоклади
Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш Жазоирнинг Исроилга араб блокадасини жорий этиш ташаббусини рад этди. Бу ҳақда “Араблар овози” хабар бермоқда.
2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади
Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино ўзининг ижтимоий тармоғида 2034 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини ёзди.
Саудия Арабистони қуролли кучлари Яман туфайли шай ҳолатга келтирилди
Саудия Арабистони қуролли кучлари Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусий исёнчилар билан тўқнашувдан сўнг юқори шай ҳолатга келтирилди, улар ҳам қироллик устидан Исроил томон ракета отишга уриндилар. Бу ҳақда Блоомберг ўз манбаларига таяниб хабар берди.