Янги ойни кўриш ва рўзани бошлаш
САВОЛ: Мусулмонлар Рамазон рўзасини янги ойни кўриб тутадилар. Янги ойни, ҳилолни кўришнинг нима ҳикмати бор?
ЖАВОБ: Мусулмонларнинг оммавий қиладиган бундай ишлари беҳикмат эмас, албатта. Рамазон рўзасинигина янги ойни кўриб бошламайдилар, балки, уни тугатишда ҳам янги ойни кўрадилар, Зулҳижжа ойини бошлашда ва шу тариқа қурбон ҳайити кунини белгилашда ҳам шу йўлни тутадилар. Бундай қилишнинг ўзига хос бир неча сабаблари бор. Улардан асосан учтасини келтирамиз:
Тошкентда хатми Қуръон ўтадиган қорилар
Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимиз жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам бу йили 107 масжидда хатми Қуръон қилинади. Қуйида масжидларда хатми Қуръон ўқиб берувчи қорилар билан танишишингиз мумкин:
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
Гуноҳкор қалбга очиқ хат
Эй гуноҳкор қалб! Бу рамазонда катта режаларинг кўп эди. Сен бу сафарги Рамазон бошқача бўлишини истаган эдинг. Сен ёмон одатларингни тарк қилишни ният қилган эдинг-ку. Сенда мақсадлар бор эди-ку, ахир. Бироқ, Рамазондан икки хафта ўтса ҳамки, сен ёмон одатларингни тарк қилишни бошлаганинг йўқ. Сен ўзингдан хафасан. Бомдод номозга уйғонишга ўзинга ўзинг ваъда берган эдинг.
Рамазонда соғлиқни авайлаш бўйича маслаҳатлар
Ушбу мақоладан одатда муқаддас Рамазон ойида рўза тутувчиларда юзага келувчи саломатликка боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Ушбу маслаҳатларга амал қилар экансиз, жисмоний ноқулайлик хиссини пасайтириб, батамом Рамазон ойининг маънавий моҳиятидан баҳра олишга эришишингиз мумкин.
Раҳмат ойи яқинлашмоқда
Ўладиган кунимиз аниқ, у тақдиримизда ёзилган. Ҳар бир нафас олишимиз ва нафас чиқаришимиз, ҳаётимизда қанча Рамазон насиб бўлиши ҳам олдиндан белгиланган. Рамазон ҳар йили келади. У биздан олдин ҳам келган, биз ўтиб кетганимиздан кейин ҳам келаверади. Биз бўлмаймиз, аммо биродарларимиз (опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз) масжидларда таровеҳ намозларига жам бўлаверади.
Рўза ва бўй ўсиши
Ҳомиладор аёлларнинг Рамазонда тутаётган рўзаси туғиладиган фарзандларига таъсири борми ва бу таъсир нечоғли зарарли? Таҳликали гуруҳ таркибига кимларни киритиш мумкин? Мусулмон мамлакатларининг 37 тасида, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам тадқиқотлар олиб борган америкалик олимлар бу саволларга жавоб топишга уриндилар.