Олимлар: Рамазон ойида рўза тутиш қон босимини пасайтиради
Ҳар йили юз миллионлаб мусулмонлар Рамазон ойини ҳар куни рўза тутиш билан кутиб олишади. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Тадқиқот Journal of the American Heart Association журналида чоп этилди.
Aйрим рўза тутаётган мусулмонларга биолог маслаҳати
Сўнгги кунларда саҳарликка кўп овқат ейиш шарт эмас, сув, бир неча хурмо, озгина мева, битта тухум етади каби постларга кўзим тушиб қолмоқда. Дўстлар, агар озиқ-овқат сотиб олишга имконингиз бўлса, саҳарлик вақтида тановул қилишга бошқа егуликларингиз бўлса,юқорида саналганлар билан кундузи оч қолишингиз аниқлиги маълум бўлса ўзингизни бунақа қийнашингиз ҳам дин томондан, ҳам биология томонидан тўғри эмас!
Гарвард университети: “Рўза тутиш умрни узайтиради”
Гарвард университети тадқиқотчилари ҳужайраларимиздаги митохондриал ДНКларда ўзгаришларга сабаб бўлган рўзанинг одам умрини узайтиришини, қаришни секинлаштиришини ва соғлиқни яхшилашини кашф қилишди. Тадқиқотчилардан бири Уильям Маир “Аввалги тадқиқотлар рўза тутиш қаришни секинлаштиришини кўрсатган бўлса, бунга сабаб бўлган биологик ҳолатни энди англаб етмоқдамиз” деди.
Қиш мўъминнинг баҳори ва муслимнинг ғаниматидир!
Қиш ойлари ўзининг салқинлиги, кечалари узоқ давом этиши, кундузлари қисқалиги билан ибодатга кўнгил қўйган ихлосли мўъмин-мусулмонлар учун ғанимат ҳисобланади. Мўъмин-мусулмон қишнинг тунларида уйқудан қониб туриб, саҳарларда ибодат қилади.
Рамазоннинг ҳикматлари
Рамазон улуғ ой бўлиб, унинг кунлари баракотлидир. Рамазон ўн бир ойнинг султони ҳисобланади. Бунинг сабаби шуки, Рамазон ойи бошидан то охиригача тоат-ибодатларга бой бўлганлигидир. Бошқа ҳеч қайси ойда бундай ҳол кузатилмайди. Бу раҳмат ва мағфират, дўзахдан озод этилиш бўлган Рамазон ойида Аллоҳ таолодан барчамизнинг гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз.
Рамазоннинг таъми: қандай қилиб имкон қадар самарали рўза тутиш ҳақида
Рамазон - умид ва илҳом манбаи, у ўзингизни ўзгартириш ва янги ҳаёт бошлаш учун имкониятдир, бу - Аллоҳ Таолонинг розилигини қозониш ва нафсингизни тинчлантириш учун имкониятдир.
Рўза мўжизаси
Рўза амри "Бақара" сурасининг 184-187-оятлари орасида барча тафсилотлари билан келади. Кўп диққат қилиниши лозим бўлган ҳукм 184-оятдадир. Бу оятнинг сўнгги қисмида: Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир, деб уқтирилган.
Рўза тутиш диабетга қарши муҳим чора бўлиши мумкин
АҚШ. — Мюррейдаги Кардиология институти олимлари озиқ-овқатдан ўзини тийиб туриш вақтид инсон организмида рўй бердиган биологик жараён ёғ ҳужайраларидаги зарарли холестеринни энергияга айлантиришга имкон беради.
Рўза тутиш юқумли касалликлар хавфини оширадими?
Рамазон мусулмонлар учун муқаддас давр: жамоавий намоз, биргаликда рўза тутиш ва ифторлик вақти. Рўза танага оғирлик қилади, аммо бу коронавирус инфекцияси хавфини оширадими?
Ўқитувчиларга Рамазон ойида рўза тутаётган ўқувчиларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўргатилди
Ислом мамлакатлари аҳолисидан фарқли ўлароқ, Қўшма Штатлардаги мусулмонлар кўпинча Рамазон ойида қўшимча дам олиш кунлари ёки қисқароқ иш кунига эга эмаслар.