close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Россия
02.03.2019 11:27

Украина ракета дастури, АҚШ фикрига кўра, ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Шартнома бекор бўлганидан сўнг Россияга босим ўтказишнинг яна бир воситасига айланади. Бу ҳақида американинг The Washington Post нашри хабар беради.

01.03.2019 18:01

Россияда туғилиш кўрсаткичлари даражаси паст эканлигининг сабабларидан бири фуқароларнинг никоҳгача бокираликлни сақлаш кўзда тутилган анъанавий қадриятлардан воз кечиши ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги репродуктив саломатлик бўйича бош мутахассиси Олег Аполихиннинг баёнотидан шундай хулоса келиб чиқади.

19.02.2019 19:30

Россия интернетида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар учун максимал жарима 20 бараварга оширилиши мумкин. ТАСС хабар беришича, мос келувчи қонунга тузатишлар Давлат думаси депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган. Оригинал қонун лойиҳасида уч мингдан беш минг рублгача жарима кўзда тутилганди.

18.02.2019 15:26

Депутатлар Клишас ва Луговойнинг лойиҳаси деб эълон килинган Россия интернетини изоляция қилиш тўғрисида қонун РФ Давлат Думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу Кремлнинг истеъфодаги «куларнг кардинали» Вячеслав Сурковннинг мақоласи эълон қилинган куннинг эртасига  қабул қилингани рамзий ва қонуний бўлиб, бу мақолада у жаҳон майдонида путинча режим учун ноу-хау сифатида айнан интернетни тартибга солишни айтиб ўтди.

05.02.2019 16:17

Аввалроқ Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат жанубида Россиянинг иккинчи базаси очилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилганди.

30.01.2019 18:35

Шу кунларда Россия мусулмонлари билан ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам бевосита боғлиқ бўлган ҳодиса ҳақида турли янгиликлар янграмоқда. Биринчидан, маълум бўлишича, Татаристон Бош вазири Алексей Песошин казакларни «жамоат тартибини сақлаш»га жалб қилиш кўзда тутилган расмий ҳужжатни имзолаган.

27.01.2019 10:34

Имом Шомилнинг машҳур сафдоши, Лев Толстойнинг шу номдаги қиссаси орқали номи кенг шуҳрат қозонган Ҳожимуроднинг бош суягини Доғистонга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида бошқа бир Толстой – Россия президентининг маслаҳатчиси Владимир Толстой Россия Давлат Думасининг "Справедливая Россия" фракцияси етакчиси Сергей Мироновга ёзган мактубида маълум қилди.

26.01.2019 17:12

 Россия одамлар хулқ-атворига катта таъсир кўрсатадиган истеъмол институти ривожланганлиги сабабли ажралишлар сони бўйича дунё рекордчиси ҳисобланади, деди «Сексолог-шифокорлар профессионал уюшмаси» президенти Евгений Кульгавчук The Village га берган интервьюсида.

21.01.2019 18:15

"Проект" нашри Россия статистика қўмитасининг чет элга чиқиб кетаётган россияликлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди ва расмий статистика маълумотлари анча пасайтириб кўрсатилган эканлигини исботлаб берди. Тадқиқот у ёки бу давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган россияликлар ҳақида расмий маълумотлар ва уларни Россия статистика қўмитаси маълумотлари билан таққолашга асосланди.

18.01.2019 08:42

Facebook Россия билан боғлиқ 500 дан ортиқ саҳифани ўчириб ташлади – уларнинг орасида 289 саҳифа ва 75 аккаунт, ижтимоий тармоқнинг таъкидлашича, Sputnik Россия давлат ахборот агентлиги ходимлари томонидан бошқариларди. Бу саҳифалар мустақил янгиликлар нашрлари ниқоби остида беркинган бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун мўлжалланганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase