close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Россия
29.08.2019 20:05

"Берлин шаҳрида чечен миллатига мансуб Грузия фуқароси Зелимхон Х.нинг ўлдирилиши ҳақидаги ишда Россиянинг давлат органлари алоқадорлиги ҳақида шубҳа кучаймоқда. Der Tagesspiegel махсус хизмат манбаларидан билиб олганидек, 2015 йилда Зелимхон Х.  Россияга қарши қатъий кайфиятда бўлган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили билан бирга Украинада ишлаган".

24.08.2019 12:18

Номинал ЯИМ аввалгидек, турли мамлакатлар иқтисодий қудратини халқаро таққослаш кўрсаткичи бўлиб қолавермоқда, лекин унинг ишончлиги барибир саволлар уйғотмоқда. Лоран Шалар "Атлантико"га берган интервьюда қайд этишича, халқаро геосиёсатдаги иккита асосий мамлакат - Хитой ва Россиядаги ҳолат айниқса муаммоли бўлиб кўринади. Расмий статистика маълумотлари объектив эканлиги борасида шубҳалар мавжуд.

24.08.2019 08:54

Полякларга бўлган зулм

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

1937 йил 11 август - Ежов НКВДнинг 00485-сон «Польша» буйруғига имзо қўйди, 143810 киши ҳибсга олинди, шундан 139835 киши қамалди ва 111091 отиб ташланди - бу СССР да яшаган этник полякларнинг ҳар олтинчисидир.

23.08.2019 01:01

Шу кунлар бўлиб ўтаётган «Мен ўз Патриархим биланман!» оммавий акциясига муносабат билдириб қўйиш керак бўлиб қолди.  Ушбу кампанияга қўшилганлар, хусусан қуйидагиларни таъкидловчи матнни тарқатадилар:

18.08.2019 21:51

"Қрим инқирозидан кейин кўплаб мамлакатлар Россиядан қўрқиш асосида ҳарбий харажатларини кўпайтирди", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Rundschau. Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл америкалик солиқ тўловчилар ўн минглаб америкалик ҳарбийларни Германияда жойлаштириш учун пул тўлашлари лозим эканлигини «ҳақиқий ҳақорат» деб атади, гарчи гап немис фуқароларининг хавфсизлиги ҳақида кетаётган бўлса ҳам.

17.08.2019 09:09

Ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 2019 йилнинг дастлабки олти ойи давомида хавфли ўсимталар туфайли ўлган россияликлар сони 1,5%га ошди ва 149 384 кишини ташкил қилди, хабар беради Росстат. Бунда Россияда бевақт ўлимнинг асосий сабаби аввалгидек, юрак-қон томир тизими касалликлари ҳисобланади – бу касалликлардан ярим йил ичида 441 299 киши вафот этди. Лекин бу ўтган йилги кўрсаткичдан бироз (0,7%) камдир.

12.08.2019 23:04

Бош прокурорнинг муҳим масалалари бўйича собиқ терговчи Игор Степанов терговчилардан Иосиф Сталинга нисбатн жиноят ишини қўзғашни талаб қилади. Бу ҳақида Кавказ.Реалии нашри хабар беради. Шундай қилиб, Степанов СССР раҳбари томонидан имзоланган буйруқ бўйича ўтказилган оммавий отиб ўлдиришлар ва сургун қилишларни ҳуқуқий баҳолашга эришмоқчи.

03.08.2019 06:09

«Нэшнл интерест» қуролсизланиш масаласига ҳарбий кишининг амалий қарашлари билан назар ташлайди. Полковник Мураховский Россия НАТОнинг самолетлар ва кемалардаги ракеталари билан қўршаб олинган шароитларда ДРСМД (ўрта ва кичик масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома) ва СНВ (стратегик ҳужум қуроллари) сериясидаги шартномалар ўз маъносини йўқотади  деб изоҳ беради.

31.07.2019 00:34

"Владимир Путин – ўйинчи. Россия аҳолиси қисқариб бормоқда, унинг аҳоли жон бошига ялпи миллий даромаддаги ва реал ифодадаги иш ҳақи пасайиб бормоқда, у муваффақиятли саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ярата олмади, у илдиз отган коррупция билан заҳарланган - ва унинг президенти ўзини «флеш-роялли» покер ўйинчиси каби тутади", - деб ёзади Financial Times саҳифасида газетанинг Москва бюроси собиқ раҳбари ва муҳаррири Джон Ллойд.

27.07.2019 02:53

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистондан меҳнат муҳожирлари оқими қарийб 20 фоизга ортди. Тожикистон фуқароларининг аксарияти ишлаш учун Россияга йўл олмоқда, деб хабар қилади «Азия-Плюс». Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Эмин Сангинзода Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга хабар қилдики, олти ой ичида республикани 300 минг киши тарк этган, шундан тахминан 40 минг киши – аёллардир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase