close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Путин
26.03.2020 10:12

Кейинги ҳафта, 28 мартдан 5 апрелгача, иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда Россияда ишланмайди. Ушбу чоранинг мақсади мамлакатда коронавирус тарқалишини секинлаштиришдир. Бу ҳақида бугун Россия президенти Владимир Путин янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли русларга қилган махсус мурожаатида маълум қилди.

26.03.2020 09:34

25 мартдан бошлаб Россия ҳарбий қисмларида коронавирус билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга тайёрликни ошириш бўйича текширув ўтказилади. Мос келувчи топшириқ, РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу айтганидек, РФ Қурооллий кучлари Олий бош қўмондони, президент Владимир Путин томонидан берилди.

24.03.2020 08:01

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин оиласи билан бирга Кремл ва Москва ҳудудини тарк этди. Қайд этилишича, у масофадан режимида ишлаш учун Валдайдаги қароргоҳига йўл олган. Бугун, 23 март куни, Владимир Путин оиласи билан Кремл ва Москва ҳудудини тарк этгани маълум бўлди.

24.03.2020 07:51

Муаллифлар Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги дуэлда ким биринчи бўлиб киприк қоқиши ҳақидаги саволга жавоб топиш учун Путин биографиясини кузатмоқдалар. Муаллифлар қуйидаги хулосага келдилар: Путин ҳеч қачон босим остида ортга чекинмаган. У собиқ душман билан ярашиши ёки муроса қилиши мумкин. Лекин у ўзини бумаъни тутиши ва таҳдид тилидан фойдаланмаслиги керак.

22.03.2020 14:11

"Владимир Путиннинг шаклланаётган полициячи давлати учун коронавирус – кутилмаган бош репетиция. Россия президенти ҳокимиятни жипслаштирган шароитларда полиция ва хавфсизлик хизматлари ўз имкониятларини одамлар юзини таниб олишдан тортиб оломонни назорат қилиш усулларигача бўлган даражада такомиллаштиришга йиллар сарфлади. Энди эса вируснинг тарқалиши бу имкониятларни ва Путин учун унинг кескин чораларини қўллаб-қувватлаш имкониятини кутилмаганда текширишни таъминлайди", - деб ёзади The New York Times.

20.03.2020 17:30

Вашингтон — «Россия шиддат билан ўзгаряпти, эҳтимол, Путинга қарамасдан эмас, балки Путин туфайли», – Збигнев Бжезинскийнинг Россияга, ундаги ички вазият ва ташқи сиёсий ҳолатига тааллуқли баҳолари ва башоратлари, сиёсатшуноснинг ўзи қайд этганидек, «тарихан оптимистик». Збигнев Бжезинскийнинг АҚШ Конгрессидаги сўзга чиқишидан парчаларни видео-сюжетда томоша қилишингиз мумкин.

18.03.2020 04:38

Бугун Россия Давлат Думаси томонидан унинг таклифига биноан қабул қилинган Путиннинг Россия Федерацияси Президенти лавозимида алмаштирилмаслиги тўғрисидаги қарор ҳокимият узурпациясидир. Ушбу қарор конституцияга зид. Владимир Путиннинг президентлик муддатининг бекор қилиниши, яъни Путинга Конституцияга ўзгартириш киритиш баҳонасида яна 12 ёки 16 йил қолишига имкон бериш - бу амалдаги Асосий қонунни қўпол равишда бузиш ва Россия қонунларини писанд қилмасликдан бошқа нарса эмас.

13.03.2020 17:51

Трансферт эмас, тўнтариш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Трансферт ва у билан боғлиқ равишда конституцияга ҳокимликни қайта тақсимлашни мустаҳкамлаб қўядиган ўзгаришлар киритиш билан боғлиқ цирк ўткан куни масхарабозлик билан тугади. Биринчи аёл-космонавт Валентина Терешкова Давлат думаси йиғилишида конституцияга тузатишлар киритилгандан сўнг Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатларини бекор қилишни таклиф қилганидан кейин Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мажлисига Кремл хўжайининг ўзи ташриф буюришини маълум қилди.

12.03.2020 21:38

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида Россия президенти Владимир Путинга конституция "ислоҳот"идан кейин давлат раҳбари янги сайловларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Чеченлар раҳбари Конституциядан президентлик муддатлари ҳақидаги меъёрни чиқариб ташлаш ғосини қўллаб-қувватлади.

12.03.2020 20:07

"Россия Президенти Владимир Путин ўзи учун яна 12 йил ҳукмронлик қилишни кафолатлаб қўйди", - деб ёзади Австриянинг нашри Der Standard. "Россиянинг янги конституция – бу катта қозондаги қуюқ шўрва бўлиб, биринчи (суюқ) овқат ўрнига ҳам, иккинчи овқат ўрнига ҳам ўтади, - деди журналист Андре Баллен.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase