close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Путин
21.06.2020 05:43

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин яратилган йирик можароларнинг олдини олиш тизимини сақлаб туриш ва такомиллаштириш керак, деди Россия Президенти Владимир Путин. "Бизнинг бурчимиз - сиёсий жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳар бир киши ва энг аввало Иккинчи Жаҳон урушидаги ғолиб кучларнинг вакиллари - бу тизимнинг сақланиб қолиши ва яхшиланишини таъминлаш", - деб ёзди у "National Interest" нашрида пайшанба куни чоп этилган мақолада.

21.06.2020 05:19

Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши якунининг 75 йиллигига бағишлаган мақола ёзди. Ушбу материал американинг The National Interest журнали томонидан босиб чиқарилди. Давлат раҳбари "Мюнхен фитнасини гилам остига супуриб ташлаш" ва Совет Иттифоқининг нацизмни енгишда ролини қайта кўриб чиқишни истаган бир қатор европалик сиёсатчилар билан сиртдан мунозараларга киришди.

21.06.2020 05:10

Бугунги кунда ғарбда кузатилаётган Иккинчи жаҳон уруши якунларини тафтиш қилишга қаратилган ҳаракатлар тинч ривожланиш тамойилларига таҳдид солади, деди Россия президенти Владимир Путин.

21.06.2020 01:02

Россиянинг бир қатор ҳамкорлари Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни аниқлаш учун биргаликда ишлашга тайёр эмаслар, бунинг ўрнига Москвага қарши ахборот ҳужумлари билан шуғулланмоқдалар, деди Россия Президенти Владимир Путин.

20.06.2020 05:03

2016 йил 29 декабрда АҚШ президенти Трампнинг маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россиянинг элчиси Сергей Кисляков ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатига кўра: Россия ветоси БМТ кенгаши Фаластин давлатини ташкил қилиш фойдасига резолюция қабул қилишини блокировка қилган.

20.06.2020 04:35

18 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб, “Интерфакс” хабар берди. Май ойи охирида Россия оммавий ахборот воситалари Игнатьев икки томонлама пневмония ва ўпканинг юқори фоизли шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.

07.06.2020 19:44

Германия Россия махсус хизматларига қарши "кибер санкциялар" ни жорий қилмоқчи бўлган бир пайтда, Трамп форматни эскирган деб баҳолаб, Путинни АҚШга G7 саммитига таклиф қилмоқчи. Канада ва Буюк Британия - қарши. Ғарбда ихтилоф кучаймоқда.

02.06.2020 20:40

Путин Россиясида қўрқув ва нафрат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Ушбу ҳафтада бир қатор тадқиқотлар россияликларнинг кайфиятида 2020 йилда фавқулодда вазиятлар таъсири остида содир бўлишни бошлаган ёки сезиларли даражада тезлашган жиддий ўзгаришларни қайд этди. «Росбалт» рус социологларининг яқинда ўтказилган тадқиқотидан олинган маълумотларни эълон қилди, улар қуйидаги хулосаларга келишган: «Русларнинг оммавий онги катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда: ҳокимиятга нисбатан тажовуз кучаймоқда, «кучли қўл»га бўлган талаб деярли йўқолмоқда, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилмоқда».

02.06.2020 20:09

Россия ядровий зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шу жумладан Россия Федерацияси ҳудудига қарата баллистик ракеталар учирилганлиги тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дейилади Россия Федерациясининг Ядро қуролари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларида.

31.05.2020 13:22

Нима бўлди? Кремл Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни қўллаш рейтинги билан боғлиқ «Левада-центр» сўрови натижаларига унчалик ишонмаяпти. Бу ҳақида мамлакат етакчисининг вакили Дмитрий Песков баёнот берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase