Европанинг ўнлаб мусулмон ташкилотлари Макронга мурожаат қилди
Европанинг 30 дан ортиқ мусулмон ташкилоти Франция президенти Эммануэл Макронни нифоқ ва нарат уруғларини сочаётган исламофобик риторикага чек кўйишга чақирдилар. Очиқ хатда бир неча мамлакатдан, жумладан, Нидерландия, Финляндия ва Италиядан келган мусулмон ташкилотлар вакиллари ўқитувчи Самюэл Патининг ўлдирилишидан сўнг Франция Президентини мамлакатни "кучли маънавий етакчилик" билан таъминлай олмаганликда айблади.
Чеченистон Муфтийси: «Макрон, сен дунёдаги биринчи рақамли террорчисан»
Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.
Эрдўған Туркия фуқароларини француз товарларини харид килмасликка чақирди
Ўз навбатида, Еврокомиссия биронта ислом мамлакати ҳозирча Франция товарларига бойкот жорий қилмаганлигини айтди. "Францияда "турк товарларини сотиб олманг" деганидек, мен ҳам ўз миллатимга мурожаат киламан. Француз товарларини сотиб олманг", - деди президент Анқарада сўзга чиққан вактида.
Париж мусулмон мамлакатлардан Францияга қарши бойкотни тўхтатишни талаб қилди
Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.
Сурияда Макронни қоралаган намойишчиларга қарата ўт очилди
РКК Сурия қаноти жангарилари Дейр эз-Зор вилояти аҳолисини ўққа тутди. РКК Сурия қаноти [YPG] жангарилари Франция президенти Эммануэл Макроннинг исламофоб баёнотларига қарши Шарқий Суриянинг Дейр эз-Зор вилоятидаги норозилик намойиши иштирокчиларига қарата ўт очди.
Покистон Бош вазири Макронни танқид қилди
Имрон Хон: ҳақиқий сиёсатчи жамоатчиликни бирлаштириш ва жисплаштириш омили бўлиб хизмат қилиши керак. Покистон Бош вазири Имрон Хон Франция президенти Эммануэл Макроннинг Исломга қарши чиқишларини танқид қилди.
Исломга қарши – Макрон Францияни Хитойнинг йўлидан бошлаб бормоқда
Францияда бўлаётган воқеалар борган сари СССРда Кировнинг ўлдирилишига ёки учинчи Рейхдаги Рейхстагга ўт қўйилиши ва унинг ортидан келган воқеаларга ўхшаб кетмоқда.
ОАВ: Мусулмон мамлакатлар Франция товарларига бойкот эълон килди
Бир қатор мусулмон мамлакатлардаги компаниялар президент Эммануэл Макроннинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралардан воз кечмаслик ҳақидаги ваъдалари туфайли Франциядан товарлар олиб киришга бойкот эълон қилди, хабар беради RTL.
Франция мусулмонларга қарши
Франция бўйлаб камида 73 та масжид ва исломий хусусий мактаб январ ойидан бери расмийлар томонидан «эстремистик Ислом» га қарши курашишга уриниш натижасида ёпилган, - деди ички ишлар вазири Жералд Дарманен. Матбуот анжуманида вазир ўтган ой Франция жанубидаги Эро туманида масжид ва хусусий мактаб, шунингдек, бошқа ҳудудларда «ташкилот» ва тўққизта дўкон ёпилганини тасдиқлади.
Макрон айбдор!
Синфда омма олдида Муҳаммад пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) карикатура чизган ва намойиш қилган француз ўқитувчисининг чечен ўсмир томонидан бошидан жудо қилинганлиги ҳайратланарли тарзда Франциядаги ва унинг атрофида рўй берган бир қатор сўнгги воқеаларга тўғри келди.