Францияда жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
Франциянинг Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирлашув» партияси мамлакатда ислом мафкурасини тақиқлашни таклиф қилди. Маълум қилинишича, партия томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси кино, матбуот, кутубхоналар ва мактабларда «исломий мафкурани оммавий тарғиб қилиш ва намойиш этиш амалиёти»ни тақиқлашни кўзда тутади.
Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбарлари Макрон ультиматумига рози бўлди
Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбарияти диний ташкилотдан аввалроқ мамлакат президенти Макрон ультиматум шаклида талаб этган қабул қилинган Республика қадриятлари хартиясини тан олишга рози бўлди. Кенгаш хабарида айтилишича, улар «мусулмонлар эътиқодининг республика тамойилларига мослиги тўғрисида» келишувга эришдилар.
Макроннинг мусулмонлар билан кураши боши берк кўчага кириб қолди
Экстремистларга - радикал жавоб. Франция ҳукумати томонидан тақдим этилган "исломизмга қарши кураш" ислоҳоти лойиҳаси мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. Нима учун мўминлар таклиф этилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташвишланиши ва уларнинг самарадорлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида - РИА Novosti материалларида гап боради.
Сўровнома: Мамлакат аҳолисининг 60 фоизи Макрондан норози
Франция аҳолисининг қарийб 60 фоизи президент Макрон ва бош вазир Жан Кастексдан норози. Бу ҳақида Франция жамоатчилик фикрини ўрганиш институти (IFOP) томонидан ўтказилган сўнгги онлайн сўров натижалари далолат беради. Сўров 9 декабрдан ва 17 декабргача ўтказилган ва 18 ёшдан ошган 1936 кишини қамраб олган.
Макрон Сиси билан учрашувда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришдан бош тортди
Франция президенти Эммануэл Макрон ўнлаб инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг қаршилигига қарамай, Миср диктатори Абдулфаттоҳ Сисининг Парижга ташрифи вақтида Мисрда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласини кўтаришдан бош тортди.
Францияда ислом уламолари икки ўт орасида қолди
Франция мусулмонлар эътиқоди бўйича Кенгаш (CFCM) вакиллари шу ҳафта мамлакат имомларининг "республика қадриятлар устави"га содиқлигини тасдиқлаш учун президент Макрон билан учрашиши керак. Франция ҳукумати 9 мусулмон ташкилотини ифодаловчи Кенгашнинг диний арбоблар республика қадриятларига ишониш, "сиёсий Ислом" ни инкор этиш ва ташқи таъсирга йўл қўймаслик ҳақидаги матнни имзолашни талаб қилмоқда.
Фантомаснинг қайтиши
Франциядаги сўнгги воқеалар 100 йил олдин ишланган «Фантомас» деб номланган ажойиб карикатурани эслатмоқда, тасодифни қаранг-ки у айнан Францияда пайдо бўлган эди. У комикслар жанрида бўлиб, шуниси билан қизиқки, замонавий Европа жамияти, айниқса, французлар ва уларнинг принциплари, аниқроғи, принципсизлигига карикатура эди.
Франция "экстремистик" масжидларни ёпади
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари диний экстремизмга қарши кенг кўламли ва мисли кўрилмаган кампания ўтказади. ВВС га кўра, кампания доирасида амалдор "сепаратизм"да гумон қилинган 76 масжидни текширувдан ўтказади. «Ёпилиши керак бўлган масжидлар ёпилади», - дейди вазир.
Макрон француз мусулмонларига ультиматум эълон қилди
Франция президенти Эммануэл Макрон Француз мусулмонлар кенгашидан (CFCM) 15 кунлик муддатда республика қадриятлари хартиясини қабул қилишни, жумладан, ислом экстремизмини жиловлаш доирасида ҳукумат томонидан махсус тайёрланган динни давлатдан ва мактабдан ажратишни талаб қилди. Бу ҳақида BBC хабар қилади.
Радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳаси якунланиб, Франция Сенати ва Миллий Мажлисга юборилди
"(...) Франция ҳукумати уни Эммануэл Макрон томонидан мамлакатни ларзага солган ўқитувчи Самюэл Пат қотиллигидан сўнг эълон қилинган интернетдаги нафратга қарши кураш ҳақидаги қоидалар билан тўлдириб, радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлади", - деб ёзади Le Monde.