Руҳоний АҚШ Конгрессида «исломий республика»ни кўрди
Ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан номзодини қўйишга ҳаракат қилган консерватив руҳоний радиоэшиттириш давомида мусулмонлар «Конгресси аъзоси бўлиши мумкин эмас» деб ҳисоблашини маълум қилди. Епископ Эрл Джексоннинг таъкидлашича, Америка – «яҳудий-насроний мамлакат» ва Конгресс биносида мусулмон-депутатлар, хусусун, ҳижобли конгресс Илхон Умар пайдо бўлиши билан «ислом республикаси» ҳукмрон деб ҳисоблайди.
Трампнинг арзанда қизи ҳижобли конгрессменни қўллаб-қувватлади
Оқ уй маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ижтимоий тармоқда сиёсатчи-муслима Илхон Умарни қўллаб-қувватлайдиган сўзлар ёзилган қайд қолдирди. Эслатиб ўтамизки, Илхон Умар АҚШ Конгресси вакиллар палатаси янги таркибига сайланди ва конгрессменлар орасида биринчи ҳижобли аёлга айланади.
АҚШ Конгресси 181 йиллик тақиқни ҳижоб учун бекор қилади
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.