АҚШ Конгресси Шинжондаги мусулмонларга қарши жиноятлари учун Хитойни жазолашни ёқлаб овоз берди
«Хитойда миллионлаб одамлар инсон ҳуқуқларининг шафқатсиз поймол қилинишига дуч келмоқда: оммавий кузатувдан тортиб, кенг кўламли қийноқлар, жумладан, бир кишилик камералар ва мажбурий стерилизациягача», дейди АҚШ расмийларидан бири.
Конгресс Трампга нисбатан импичментга тайёргарлик ҳақида маълум қилди
Дональд Трамп Оқ уйни кутилганидан эртароқ тарк этиши мумкин. Гарчи Байденнинг инаугурацияси икки ҳафтадан кейин рўй бериши лозим бўлсада, Конгрессда импичмент ва ҳокимиятни топшириш жараёнини тезлаштириш ҳақида бош қотиришмоқда
АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Ильхан Омарнинг хабар қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга қарши импичмент ташаббуси учун ҳужжатлар тайёрлаш бошланди. Бу ҳақида у Twitter да ёзди.
Трамп тарафдорлари Конгресс биносига ёпирилиб кирди
Ҳозирги пайтда Капитолий биноси намойишчилардан тозаланди. АҚШнинг амалдаги президенти Трампнинг бир гуруҳ тарафдорлари полиция кордонини ёриб ўтиб, ноябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилиш ўтказилиши лозим бўлган Конгресс биносига кирди.
Сионизмни қораловчи мусулима АҚШ Конгрессига номзодини илгари сурмоқда
Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.
АҚШ конгресси учун дилемма: қандай қилиб афғон толибонлари ҳомийсига айланиб қолмаслик мумкин?
АҚШ Конгресси Пентагонга бу йил Афғонистондаги тинчлик музокараларини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 15 миллион долларгача сарфлашга имкон берди. Бунда қонун чиқарувчилар бу пулларнинг толибонларга фойда келтирмаслигини таъминлашга ҳаракат қиляпти.
Исроилликлар америкалик конгресс аъзоларининг Қуддусга киришини тақиқлаб қўйди
Исроил ҳукумати америкалик конгресс аъзолари Рошида Талиб ва Илхон Умарнинг Қуддусга киришини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида "ал-Жазира" хабар беради. Бу аёллар АҚШ Конгрессига сайланган илк мусулмон аёллар ҳисобланади. Улар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилади.
Трамп Саудия Арабистонига қурол-яроғ етказиб беришни ҳимоя қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.
АҚШ Конгресси аъзоси бўлган мусулмон аёллар ёрдамга муҳтож эмасликларини исботладилар
Мусулмон аёллар қиёфаси кўпчиликнинг тасаввурида итоаткор ва асоратга солинган аёллар ҳақида стереотиплар билан боғлиқ ҳолда гавдаланади. Илхон Умар ва Рашида Тляйбнинг америка сиёсий майдонида пайдо бўлиши бундай гендер стереотиплар хато эканлигини кўрсатиб қўйди.
The New York Times (США): Илхон Умарнинг твитлари
Конгрессга сайланган иккита мусулмон аёлнинг бири, Сомалида туғилган ва 14 ёшлигида оиласи биан бирга АҚШ да бошпана топган Илхон Умар Исроил тарафдори бўлган лоббичилар гуруҳи Конгресс аъзоларига Исроилни қўллаб-қувватлаш учун пул тўлаши ҳақида Твиттерда эълон қилган тахминлари учун оммавий узр келтирди. Бу яқиндагина биринчи қалдирғоч сифатида олқишланган ва ажойиб келажак башорат қилинаётган сиёсатчи аёл учун оғриқли зарба бўлди.
Доналд Трамп АҚШ Конгрессида ҳижобли муслимани кўришни истамяпти
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.