close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: БМТ
15.06.2019 10:14

Сешанда куни БМТ апрелдан бошлаб янада кучайган Суриянинг шимолий-шарқий кисмидаги уруш ҳаракатлари туфайли 300 мингдан ортиқ фуқаро Туркия чегарасига яқин бўлган лагерларда бошпана топишга мажбур бўлди. Баёнот бунинг натижасида 20 дан ортиқ тинч аҳоли режим ҳужуми оқибатида ҳалок бўлиши натиасида Идлиб шаҳрида ҳалок бўлганларнинг сони ортиб бораётган бир шароитда қилинди.

24.05.2019 19:14

Ливия мамлакатни бўлиб ташлашга олиб келиши мумкин бўлган фуқаролик уруши ёқасида турибди. Бу ҳақида Ливия бўйича Хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиққан БМТнинг Ливиядаги махсус элчиси Ҳасан Салам. Унинг сўзларига қараганда, генерал Халифа Хафтар қўшинларининг Триполига ҳужуми кўп сонли қурбонлар ва вайронагарликларга олиб келди.

13.05.2019 20:20

Яманда очарчиликдан азоб чекаётганларга ёрдам бериш учун талаб қилинган миқдордаги пулнинг атиги 14 фоизи тўпланди. Яна 4,2 миллиард доллар етмаяпти. Бу ҳақида БМТ рамсий вакилининг муовини Фархон маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам етишмаслигидан Яманнинг 20 миллионга яқин аҳолиси азият чекмоқда. Яна 10 миллион яманлик очлик ёқасида турибди.

25.04.2019 09:04

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қуролли можаролар ва тўқнашувлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. У бундай жиноятларни тергов қилиш ҳамда жабр топган аёллар ва қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш заруратини таъкидлайди.

17.03.2019 21:44

Пайшанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши интернетда анонимлик ва шифрлашга бағишланган мажлис ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдан келиб чиқадиган асосий хулоса: интернетдан аноним фойдаланиш ҳамда коммуникация воситалари ва шахсий маълумотларни шифрлашдан фойдаланиш имконияти инсон ҳуқуқлари сифатида баҳоланиши зарур.

08.03.2019 10:23

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда Яман аҳолисининг 80%и ёки 24 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлик ҳис қилмоқда. Шундан 10 млн киши – очарчилик ёқасида. Болалар энг аянчли ҳолатда. Тахминан 1,2 млн нафар вояга етмаган бола бориш қийин бўлган, низо қамраб олган ҳудудларда, жумладан, Ходейд, Таиз, Хажж ва Саадда яшайди.

08.03.2019 10:17

Покистон ҳукумати Ҳиндистон ҳаракатлари устидан БМТга шикоят қилиш ниятида. Покистон Балакот шаҳри яқинида яқинда Покистон ҳудудига ҳинд ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган зарбалар туфайли Ҳиндистонни экологик терроризмда айбламоқда.

07.03.2019 23:50

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Ҳиндистонни унинг «келишмовчиликлар сиёсати» иқтисодий ўсишга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки чекловчи сиёсий кун тартиби усиз ҳам тенг бўлмаган жамиятда заиф кишиларни таҳқирлайди.

23.02.2019 13:24

Туркия президенти Эрдўған БМТ раҳбариятини ҳам, унинг сўзларига кўра, ислоҳотга муҳтож бўлган Хавфсизлик Кенгашини ҳам танқид қилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. "БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг ўзидан «адолат»га ўхшаган ҳеч нарса кутманг. Адолат изламанг: бу ерда сиз уни топа олмайсиз", - деди турклар етакчиси Анқарада сўзга чиққанида.

17.02.2019 21:38

Экстремизм ҳақида Россия қонуни диний фаолиятни қонун доирасидан четга чиқариб қўяди. Бу ҳақида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиисари Мишель Бачелет баёнот берди. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда «Иегова шоҳидлари» (РФ ҳудудида тақиқланган ташкилот) Орлов гуруҳ раҳбари Деннис Кристенсенга чиқарилган ҳукмга шу тариқа жавоб қйтарилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase