close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Афғонистон
07.01.2023 06:03

Толибон «ИШИД»га ов қилмоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Афғонистон ҳукумати юқори мартабали мулозимининг айтишича, Афғонистон Толибони Кобулдаги қатор ҳужумлар учун масъул бўлган асосий шахсларга қарши ўтказган бир қатор рейдларда «ИШИД»нинг саккиз жангчисини йўқ қилди ва яна бир нечасини ҳибсга олди.

24.12.2022 15:04

Афғонистон ҳукуматидаги Олий таълим вазири Нида Муҳаммад Надим Афғонистон олий таълим муассасаларининг аёл талабалари учун дарсларни тўхтатишга олиб келган тўртта сабабни айтиб ўтди. Унинг сўзлари TOLOnews келтириб ўтди.

23.12.2022 16:42

Афғонистонлик университет талабалари Толибон хавфсизлик кучлари томонидан Кобулдаги университетга киришда тўхтатилди, 21 декабр.

23.12.2022 12:07

Афғонистон ҳукумати сешанба куни бутун мамлакат бўйлаб аёллар учун университетда таълим олишни тақиқлади. Кўпчилик кузатувчиларга кўра, Толибон "ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўрсатмоқда" ва 90-йиллардаги каби муросасиз бўлиб, афғон аёлларининг таълим ва эркинлик ҳуқуқини бостиришда давом этмоқда.

21.12.2022 11:08

Афғонистон Ислом партияси раҳбари, мамлакат собиқ Бош вазири Гулбиддин Ҳикматёрнинг айтишича, суиқасд Тожикистон фуқаролари томонидан амалга оширилган. 2 декабр куни Кобулда содир этилган теракт натижасида Ҳикматёрнинг қўриқчиларидан бири ҳалок бўлди, икки нафари яраланди, ўзи эса жароҳат олмади.

04.11.2022 03:03

Ўтган йили «Толибон» ҳокимиятга қайтганида АҚШ ва Ғарб иттифоқчилари ташлаб кетган Афғонистон миллий армиясининг элита махсус кучлари корпуси аъзоларидан Украинада жанг қилиш учун Россия армиясига қўшилиш сўралаётганини айтди, деб ёзади Foreign Policy.

21.10.2022 09:06

АҚШ Афғонистон Толибонига Вашингтон мамлакатдаги ҳеч қандай қуролли гуруҳ ёки нодавлат иштирокчиларни молиялаштирмаслигига ишонтирди, деди «Толибон» манбалари Ал Jazeera телеканалига.

17.10.2022 11:55

Маҳаллий журналистларга босим ва чекловларни бўшаштирмаётган Толибон энди хорижий журналистларни ҳам огоҳлантира бошлаган. Кобулдаги раҳбарлар бирор материални нохолис ва танқидий деб топса, мухбирлар ҳайдалади.

14.10.2022 12:40

Россия президенти Владимир Путин Остонадаги саммит чоғида Афғонистоннинг узоқ муддатли ишғолига алоқадор давлатларни ўз ҳаракатларидан етказилган зарарни қоплашга чақирди.

14.09.2022 16:36

Толибон ҳукумати сешанба куни БМТнинг Афғонистонда аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги айбловларини қоралаб, мамлакат давлат секторида минглаб одамлар ишлаётганини таъкидлади. Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги штаб бошлиғи Шарафуддин Шарафнинг AFP га айтишича, кўпчилик аёллар ишга бормаганига қарамай маош олади, чунки офислар жинсларни тўғри ажратиш учун ташкил этилмаган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase