БМТ: Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш саккиз фоизга ошди
2021 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошиб, 6,8 минг тоннага етди, дейилади БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси 16 ноябр куни эълон қилган ҳисоботида.
Афғонистонда доллар курси рекорд даражага етди
Мамлакатда доллар 95 афғонийдан сотилмоқда. Бу охирги 15 йил ичида энг юқори кўрсаткичдир. Афғонистонда доллар курси 95 афғонийга тенглашди ва охирги 15 йил ичида энг юқори даражага етди.
«Толибон» ҳаракати ИШИДга мурожаат қилди
«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Афғонистонда таниқли аёллар ҳуқуқлари фаоли ўлдирилди
Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.
АҚШ Афғонистон Марказий банкига тегишли миллиардлаб активларни қайтаришдан бош тортди
«Толибон» етакчилари АҚШ ҳукуматига Афғонистон Марказий банкига тегишли бўлган ва мамлакат ҳудудидан ташқарида сақланаётган миллиардлаб долларлик активларни кайтариш ҳақида мурожаат қилди, деб хабар беради ал-Жазира. Бироқ америка ғазначилик вакили «Толибон» бу маблағлардан фойдаланиш имкониятини кўрмаётганлигини айтди.
Толибоннинг Амир ал-Мўминини дунёнинг энг қудратли 50 та мусулмонидан биттаси деб топилди
Мавлавий Ҳибатулла Ахундзода Саудия Арабистони подшоҳи, Туркия президенти ва Ливерпуль футбол жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳлар қаторидан жой олди. Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони рўйхатига яна унинг муовини Мулла Бародар ҳам тушди.
«Толибон» афғон болаларини эмлашга рухсат берди
Афғонистонда ҳукмронлик қилувчи «Толибон» ҳаракати вояга етмаганларни полиомиелитга қарши оммавий эмлашни ўтказишни мъқуллади, бу эмлаш охирги уч йилда биринчиси бўлади.
Баччабозлик
Баччабоз (форс. بچهبازی, сўзма-сўз "ўғил болалар билан ўйнаш" деган маънони англатади) — балоғатга етмаган ўғил болаларни шунингдек, ижрочини жинсий қониқиш учун "сотиб олиши" мумкин бўлган, мижозлар олдида аёл қиёфасида эротик рақсларни ижро этишга жалб қиладиган жинсий қуллик ва болалар фоҳишалигининг бир тури.
Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш - Афғонистонга ёрдам берилиш шартидир
«Толибон» қизлар таълим ололмаса, халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг де-факто ҳокимияти сифатида тан олинмайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи муовини Амина Муҳаммад маълум қилди. Амина Муҳаммад Афғонистонда қизлар тарбияси бўйича Бош Ассамблея сессияси доирасида ўтказилган урашувда иштирок этди.
Хитой ҳарбийлари Баграм авиабазасини яширинча эгалламоқдами?
Бир неча соат олдин ижтимоий тармоқларда Хитойнинг биринчи ҳарбий транспорт самолётлари Афғонистоннинг Баграм аэропортига келиб, ушбу стратегик ҳарбий базани эгаллай бошлагани ҳақида хабар тарқалди.