45. Ал-Мужийб
У сўровчилар истагини ўз ўрнига қўймоқ дуо қилувчилар дуосига ижобат қилмоқ ва муҳтожлар заруратига кифоя этмоқ илинжи ила юзланиладиган Зотдир. Балки неъматни сўрашдан олдин беради ва дуодан олдин марҳамат қилади. Бу эса фақат Аллоҳ таолодир! Чунки у муҳтожлар ҳожатини сўрашларидан олдин билади. Ваҳолонки, буни азалдан билган ва озиқ-овқатларни яратиш ва барча ишларга етказувчи асбобларни муяссар қилиш билан ҳожатларга кифоя қилувчи сабабларнинг тадбирини қилгандир.
44. Ар-Рақийб
Ар-Рақийб шундай зотки, Алийм билувчи ва Ҳафийз сатрловчидир. Кимки бир нарсадан бир он ғофил қолмасдан, сартлаб турса ва уни доимий мулоҳаза қилиб турса, бунда ман қилинган нарса уни билиб, сезиб турса, шу кишига рақиб дейилади. Гўёки бу сифат илм ва ҳифз маъносидадир.
43. Ал-Карийм
У шундай зотки, жазо беришга қодир бўлган вақтда ҳам афв қилади; ваъда қилса вафо қилади; агар эҳсон қилса, бировга неъмат берса умидворлик чегарасидан ҳам зиёда қилиб беради; кимга қанча неъмат берганига аҳамият бермайди; Ўзидан бошқага ҳожат тушса (яъни банда бошқа бир бандадан тиланса) рози бўлмайди; кимки жафо, зулм кўрса, ҳитоб қилади; золимнинг зулмидан тўлиқ хабардордир; кимки Ўзига илтижо қилиб сиғинса, ташлаб қўймайди ва уни ҳар хил восита-сабаблар ва ҳимоячилардан беҳожат қилиб қуяр.
42. Ал-жалийл
У жалол васфлари билан сифатланган Зотдир. Жалол васфлари бойлик, мулк, тақаддус (қудс, мудаддаслик), илм, қудрат ва биз ушбу китобда зикр қилиб ўтган бошқа сифатлардир. Бас, буларнинг барчасини жамловчи зот Жалили мутлақ бўлиб, унинг жалолати мазкур сифатлардан бир миқдордан олган бўлади. Демак, мутлақ жалил фақат Аллоҳ таолодир.
40. Ал-Муқийт
Бу сифатнинг маъноси озиқларни яратувчи ва уларни бандаларга етказувчи демакдир. Яъни таомларни баданга, маърифатни қалбга етказади. Бу исм Раззоқ маъносида бўлса-да, (ундан кўра хосроқдир, чунки ризқ озиқни ҳам, бошқа нарсани ҳам ўз ичига олади. Озиқ-овқат дегани эса бадан ўзини тутиб туриши учун кифоя бўларли нарсадир.
39. Ал-Ҳафийз
У ўта сақловчидир. Бу дастлаб ҳифз — сатрташ (сўзининг) маъноси тушунилгач англанади ва у икки йўлга кўра бўлади.
38. Ал-Кабийр
У кибриё эгасидир. Кибриё эса камоли зотдан иборатдир. Камоли зот деганда камоли вужуд тушунилади. Камоли вужуд эса икки маънога кўрадир.
37. Ал-Алий
У мартабаси устида бирор мартаба бўлмаган Зотдир. Барча мартабалар ундан пастдир. Сабаби, агар «Алий» сўзи олийлик калимасидан олинган бўлса, олийлик пастликнинг муқобилидадир. Бу эса даража, тарақиёт каби ҳис этиладиган ҳолатлар ва барча бир-бирининг устига қўйилган нарсаларда билинади. Аммо ақлий мартабаларда ўзгача тартиб бор: маконда устунлиги бўлган ҳар бир нарсада маконий олийлик ҳам бўлади ва мартабада устун бўлган ҳар бир нарса учун олийлик ичида бир олийлик бўлади. Ақлий даражалар ҳам ҳиссий даражалар каби мавҳум тушунчадир.
Ақлий даражага мисол қилиб сабаб ва мусаббиб, фоил ва мафъул, қобил ва мақул, комил ва ноқис ўртасидаги тафовутни келтириш мумкин.
36. Аш-Шакур
У озгина тоат учун кўплаб даражалар берадиган Зотдир. Саноқли кунларда (беш кунлик дунёда) қилинган амалга охиратда чексиз неъматлар ато этади.
35. Ал-Ғафур
Ғафур Ғаффор маъносида, лекин муболағанинг бир туридан чиқади, Ғаффордан эмас. Чунки Ғаффор қайта-қайта афв этмоқмағфират қилмоқнинг муболаға сийғасидир. Фаъъол сийғаси бир ишни кўп бажаришни ифодалайди. Фаъул вазнидаги сўз эса бир феълнинг янгиланиши, мукаммал бўлиши ва тўлиқ бўлишини ифодалайди. Демак, Аллоҳ таоло шундай Зотки, Унинг ғуфрони (кечиримлилиги) тўла-тўкис, комил бўлган Ғафурдир, токим мағфиратининг энг сўнгги даражасига етади. Бу борада сўз олдин ўтди.