69 - 70. Ал-Қодир, Ал-Муқтадир
Бу икки сўзнинг маъноси қудрат эгаси демакдир. Лекин ал-Мутқадир маънога кўпроқ далолат қилади.
68. Ас-Самад
У шундай Зотки, ҳожатларда унга илтижо этилади, мақсадларга етишда унга суянилади. Чунки улуғликнинг олий чегараси унда ниҳоя топар.
67. Ал-Аҳад
У бўлинмайдиган, қисмланмайдиган ва иккиталанмайдиган Зотдир. Қисмланмайдиган нарса ягона жавҳар кабидир. Қисмланмайдиган нарсага воҳид — ягона дейилиши унинг бўлаклари йўқ деган маънодадир. Масалан, бир нуқтанинг бўлаклари йўқ. Аллоҳ таолонинг воҳид сифати билан васфланиши эса Унинг Зотида қисмланиш тақцири (ўлчови) маҳолдир (мумкин эмас) деган маънодадир.
66. Ал-Можид
Олим сўзи алийм маъносида бўлгани каби, бу сифат ал-Мажид сифати маъносидадир. Лекин араб тили қоидаларига кўра, «фаъийл» вазнидаги сўз маънони ўзида кўпроқ акс эттиради. Мажиднинг маъноси олдин шарҳ этилди.
65. Ал-Вожид
У бирор нарсага муҳтож бўлмаган Зотдир. Бу сўз ...(йўқотувчи, ҳеч вақоси йўқ маъносида) аксидир. Эҳтимол, зарурий нарсалари йўқолган киши фоқид (ҳеч вақоси йўқ бечора) деб, зотига ва камоли зотига тааллуқсиз жиҳатлари бор зот эса вожид деб номланмас. Балки вожид шундай зотки, зарурий нарсалардан ҳеч бирига муҳтож эмасдир.
64. Ал-Қаййум
Билгилки, нарсалар икки қисмдир.
63. Ал-Ҳаййу
У (борлиқни) фаол идрок этувчидир. Чунки асло ҳаракати ва идроки бўлмаган нарса ўликдир. Идрокнинг энг ози идрок этувчи ўз-ўзича сезмоғидир. Узи сезмайдиган нарса эса жонсиз жисмлар ва ўлик танлардир.
59 - 60. Ал-Мубдиъ, Ал-Муъийд
Бу сифатларнинг маъноси ижод қилувчидир. Лекин ижод (йўқдан бор қилиш) олдин кўрилмаган бўлса абад деб исмланади, аввал ўтган бўлса «иодат» — «қайтариш» деб ном олади.
58. Ал-Муҳсий
Бу сифат олим маъносидадир, лекин «илм» сўзи маълумотларни санаб битириш, уларни қамраб олиш маъносига нисбатан қўлланилганида «иҳсо» деб аталади. Мутлақ Муҳсий шундай зотки, унинг илмида ҳар бир маълумотнинг ҳудуди, адади, миқдори очиқ-ойдин бўлади. Банда гарчи ўз илми билан баъзи маълумотларни била олсада, аксар маълумотларни билишдан ожиздир. Шу боис банда ушбу Муҳсий сифатининг аслий маъносига тааллуқи каби заифдир.
57. Ал-Ҳамийд
У ҳамду сано айтувчи Зотдир. Аллоҳ таоло азалдан Узининг ҳамди ва бандаларининг абадий ҳамди билан Ҳамийддир. Бу маъно Уни зикр қилувчи зокирларга нисбатан қўлланганда Жалол, олийлик, камолот сифатларига қайтади. Чунки ҳамд комил сифатларнинг мукаммаллигини зикр қилмоқдир.