Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги барча воқеалар бир занжирнинг ҳалқаларидир. Террорчилар баҳона сифатида бир қатор ҳудудларда автомобиль гази нархи ошганидан аҳолининг норозилигидан фойдаланишган. “Митинглар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар бир қатор талабларни илгари сурдилар. Уларнинг барчаси эшитилди ва амалга оширилди - ҳукумат истеъфога чиқди, нархлар музлатилди. Биз ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар мажмуини эълон қилдик. Аммо ташкилотчилар учун бу муҳим эмасди”, деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, спонтан норозилик намойишлари шовқини остида тартибсизликлар тўлқини бошланган. У конституциявий тузумга путур етказиш ва ҳокимиятни эгаллаб олишни террорчиларнинг асосий мақсади деб атади.
“Энди буларнинг барчаси бир нуқтадан мувофиқлаштирилгани аён бўлди. Буни маъмурият, тергов изоляторлари, банклар, телеминоралар, телеканалларга синхрон ҳужумлар уюштирилгани ҳам кўрсатмоқда. Аэропортлар қўлга олинди, шифокорлар ва ўт ўчирувчиларнинг ишига тўсқинлик қилинди", деб эслайди у.
Тўқаев Қозоғистондаги воқеаларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги воқеаларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади. Бу ҳақда у КХШТ Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар