Эмлаш кампаниясини амалга ошириш учун қаттиқ моделни танлаган Қироллик ҳукумати келаси ойнинг биринчи санасидан бошлаб эмланмаган фуқароларга деярли барча жамоат жойларига киришни ёпишга қарор қилди.
Бундан ташқари, эмланмаганларга жамоат транспортидан фойдаланиш ва оммавий тадбирларда қатнашиш тақиқланади.
Бундан буён қиролликдаги давлат ва хусусий муассасаларга ташриф буюриш учун фуқароларга қилинган эмлашлар тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган мобил илова керак бўлади.
Аввалроқ Ҳаж пайтида расмийлар томонидан зиёратчилар орасида бирорта ҳам ковид ҳолати қайд этилмагани маълум бўлган эди.
Саудия Арабистони эмланмаганларга қарши энг қаттиқ чекловлар билан ажралиб турибди
У ёки бу сабабга кўра ковидга қарши эмланмаган Саудия Арабистони аҳолиси август ойининг бошидан бошлаб ҳақ-ҳуқуқи чекланган ҳолатга тушиб қолишади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар