У киши ўз нутқларида мусулмонлар ўртасида бирдамлик, ҳамжиҳатликни кучайтириш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, сессиянинг қабул қилинадиган қарорларида мусулмонларнинг умумманфаатини назарда тутиш мақсадга мувофиқ бўлиши борасида тўхталиб ўтиб, бу ишлар айниқса бугунги кунда давр талаби эканини таъкидладилар.
Шунингдек, Ўзбекистонда олиб борилаётган дин соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида гапириб бердилар. Анжуман иштирокчилари муфтий ҳазратларининг нутқларини диққат билан тинглаб, мазкур нутқдан таъсирланганликларини, ҳазратнинг айтган сўзлари уларда катта таассурот қолдирганини баён этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маккадаги сессияда муфтий ҳазратлари нутқ сўзладилар
Кеча, 18 октябрь куни Макка шаҳрида ўтаётган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашининг 43-сессиясида дастлабки нотиқлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар