Эрдўғаннинг айтишича, Туркия бошқа давлатларнинг черковлари ва ибодатхоналари ишларига аралашмайди ва бошқа давлатлар ҳам турк жомеси билан боғлиқ ишларга аралашиш ваколатига эга эмаслар.
«Ая-София жомеси туфайли мамлакатимизга билдирилаётган абловлар – бизнинг суверенитетимизга тўғридан-тўғри тажовуздир», – деди у.
Эслатиб ўтамизки, 2 июлда Туркия Давлат кенгаши жоменинг мақомини ўзгартириш ҳақида масалани тинглади. Бу борада қарор 15 куни ичида қабул қилиниши керак.
Эрдўған: Ая-София туфайли Туркияни айблаш - унинг суверенитетига аралашишдир
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, дунё ҳамжамиятининг Ая-София жомеси мақомини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирди. У бошқа давлатларнинг ушбу масалани ҳал қилишга аралашишини Туркия суверенитетига қарши ҳужум деб атади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар