Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда чет элда бўлиб турган 23 нафар ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олган - Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1), Қозоғистон (2). Шундан уч киши (АҚШда) вафот этди.
"Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ушбу фуқаролар ва уларнинг қариндошлари билан доимий мулоқотда бўлиб, зарур юридик ва консуллик ёрдами тақдим этмоқда", - таъкидлашди ТИВда.
Хабар қилинишича, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ходимлари иш ҳақининг бир қисмини коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиш учун махсус ташкил қилинган фондга ажратган.
Хорижда яшаётган 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди, шундан 3 киши вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот беришича, чет элда бўлиб турган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазият доимий назорат остида, улар юридик ва консуллик ёрдами олишда давом этяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда