Исроил ҳарбийлари Ғазодаги тинч аҳоли ўққа тутилишидан паноҳ топган Ал-Бурақ мактабига ракета ҳужуми уюштирди ва камида 50 киши ҳалок бўлди.
Ҳукумат ахборот бюроси бир неча Исроил танклари Наср ҳудудидаги Ал-Бурақ мактабидан 200 метр узоқликда жойлашганини тасдиқлади. Илгари танклар Ғазодаги ягона болалар онкологияси бўлимига эга Ал-Рантиси ихтисослаштирилган болалар шифохонаси ҳамда яқин атрофдаги Ан-Наср тиббиёт марказини ўраб олган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзловчиси Ашраф ал-Қудра шундай деди: “[Исроил агрессиясининг] 35-кунида Исроил агрессиясидан ҳалок бўлганлар сони 11078 кишига етди, улардан 4506 нафари болалар, 3027 нафари аёллар ва 678 нафари қариялар; 27 минг 490 нафар тинч аҳоли турли йўллар билан тан жароҳати олди. Биз бедарак йўқолганлар ҳақида 2700 та хабар олдик, шу жумладан 1500 нафар болалар ҳали ҳам вайроналар остида қолиб кетган [вайрон қилинган бинолар]”.
Ғазо: Ал-Бурақ мактабида ракета ва артиллерия ҳужумлари натижасида 50 киши шаҳид бўлди
Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Бурақ мактабига берган зарбаси оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Middle East Monitor.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
