АҚШ ортодоксал яҳудийлар етакчилари Исроил сиёсатини кескин қоралаб чиқдилар.
Тадбир ташкилотчилаирдан бири, раввин Джим Лефковицнинг хабар қилишича, Исроил ҳукумати диний мотивларга кўра армия хизматига қарши чиқаётган ортодоксал яҳудийларга босимни кучайтирмоқда.
Лефковицнинг қайд этишича, ортодоксал яҳудийларнинг аксарияти Исроилда бўлиб ўтган сўнгги сайловларни бойкот қилган.
«Биз Исроил давлатини диний нуқтаи назардан тан олмаймиз ва шу сабабли қандайдир бир давлат тузумининг бир қисмига айланишни истамаймиз. Биз, шунингдек, Исроил ҳукумати томонидан таълимга ажратиладиган миллионлаб доллар маблағдан ўз хоҳишимиз билан воз кечамиз ва ўз мактабларимизга ўзимиз пул тўплаймиз», - деди раввин «Анадолу» агентлигига.
Исроилга қарши бўлган яҳудийлар Нью-Йорк стадионида тўпланишди
12 апрель куни минглаб ультраортодоксал яҳудийлар Исроилдаги, АҚШнинг Нью-Йоркдаги Квинси районидаги таълим муассасалари учун хайрия тўплаш учун Артур Эш стадионида тўпландилар. Яҳудий-ортодоксларнинг стадионда тўпланиши маҳаллий аҳолида қизиқиш уйғотди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди