Туркия Grizu-263A деб ном берилган биринчи сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Grizu-263A гуруҳидаги ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган аппарат пайшанба куни орбитага чиқарилди, хабар қилади TRT World. Сунъий йўлдош ракетаси Флорида штатидаги Канаверал бурни космик марказидан учирилган.
Ўзбекистонда Омикрон штамми аниқлангач, фуқароларнинг пойтахт тез ёрдам хизматига мурожаатлари сезиларли даражада ошди. Биргина 12 январь куни 4888 та мурожаат келиб тушди, деб хабар қилди Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 9122 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, хабар қилади тезкор штаб. Аввалроқ бундай антирекорд 2020 йил июлида ўрнатилганди – ўшанда қарийб 8 минг киши касалликка чалинган.
Ямал минтақаси мусулмонлар диний бошқармаси янги йилдан бошлаб ислом асосларини онлайн ўргатишни бошлади. Ямал мадрасасидаги масофавий таълим лойиҳаси масжидда юзма-юз дарс ўтишга вақти бўлмаган катталар учун ҳам, болалар учун ҳам мўлжалланган, деди ЯНАО муфтийси Ҳайдар Хафизов “Север-Пресс” ахборот агентлигига.
Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонни тарк этишди.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур вилоятида муслима аёл ўз маҳалласи фарзандларига маънавий таълим бермоқчи бўлгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Нурсултон Назарбоевнинг укаси Бишкек орқали Дубайга учиб кетди.
2021 йилда Европа Иттифоқи пойтахти Брюсселда янги туғилган чақалоқлар орасида энг машҳур исм пайғамбаримиз исмлари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлди.
Сешанба куни Исроил армиясининг 11 нафар аъзоси 2021 йилда ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди, бу бир йил аввалгидан 2 кишига кўпдир. Бу статистик маълумотни Армия кадрлар бошқармасига таяниб, «Израиль сегодня» нашри эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин яқинда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни хато қилиб Кемал Жўмартович деб атаган. Қозоғистоннинг ҳозирги раҳбари отсининг исми айнан шундай эди - Кемал. У ёзувчи бўлиб, қозоқ адабиётида детектив жанрининг асосчиси саналади. Ўғили у ҳақида "Ота ҳақида сўз" китобида батафсил гапириб берган.
Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Россия Федерациясининг хавфсизлик кафолати бўйича асосий талабларини қондиришга тайёр эмаслар ва бу вазиятни боши берк кўчага келади. Бу ҳақида пайшанба куни ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков RYVI билан суҳбатда маълум қилди.
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан КНБ собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан двлатга хиёнат моддаси бўйича судгача тергов ишлари давом этмқда, хабар қилади Zakon.kz.